• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тинчлик ваъдасини бузган президент Линдон Жонсон. Американинг Вьетнамдаги «Тиғдор найза» операцияси тарихи

    1964 йил АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Вьетнамга нисбатан илк бор ҳарбий ҳаракатлар бошланди. «Дарё» «Тиғдор найза операцияси» номи билан машҳур бўлган ушбу тарихий воқеа ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тонкин кўрфазидаги сирли воқеа

    1964 йил 2 августда Тонкин кўрфазидаги АҚШнинг икки ҳарбий кемаси бўлган «Маддох» ва «Турнер Жой»га Шимолий Вьетнам кучлари томонидан ҳужум қилинди. Икки кундан кейин «Маддох» кемаси иккинчи марта ҳужумга учраганини эълон қилди. Кема экипажи тез орада бу маълумотни рад этган бўлса-да, аммо разведка хизмати шимолий вьетнамликларнинг ушбу ҳужумни тан олгани ҳақидаги хабарларини эшитганини келтириб ўтди.

    Уруш муқаррар

    АҚШ Конгресси бирорта ҳам «қарши» овозсиз, 466 овоз билан Тонкин резолюциясини қабул қилди, бу эса президентга ушбу ҳужумга ҳар қандай усул билан жавоб бериш ҳуқуқини берар эди. Бу урушнинг бошланишини англатарди.

    АҚШнинг Вьетнамга бостириб кириши тўғрисидаги қарор Конгрессдан ташқари, президент, Мудофаа вазири Роберт Мак Намара ва Давлат котиби Дин Расклар томонидан ҳам қабул қилинди. Президент Линдон Жонсон Шимолий Вьетнам денгиз кучларига қарши «Тиғдор найза» номли операция орқали ҳаво ҳужумларини амалга оширишни буюрди.

    «Тиғдор найза» отилишга шай

    Ушбу рейд 1964 йил 5 август куни, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг иккита самолёт ташувчи кемаси томонидан амалга оширилган. Нишон сифатида Шимолий Вьетнам кемалари жойлашган бир нечта денгиз базалари, шунингдек, Виндаги нефть омборлари танланган. Режага кўра, нефть омборлари йўқ қилинганидан сўнг шимолий Вьетнам денгиз флотида кемалар учун ёқилғи билан боғлиқ муаммолар юзага келиши керак эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Америкаликларнинг маълумотларига кўра, ҳужумда иштирок этган 64 та самолётдан  иккитаси йўқотилган холос. Бир учувчи ҳалок бўлган, иккинчиси (Эверетт Алварез) ветнамликлар томонидан қўлга олиниб, АҚШ нинг Шимолий Вьетнамдаги биринчи асирга тушган аскари сифатида кўрилади. Америка қўмондонлиги ушбу операция натижаларини муваффақиятли деб топди: Вин шаҳридаги нефть захираларининг 90 фоизи йўқ қилинди ва Шимолий Вьетнам торпедо отувчи кемаларининг учдан икки қисми ишдан чиқарилди.

    Совуқ уруш классикаси

    Ушбу ҳужум «Тонкин кўрфазидаги воқеа»га нисбатан зудлик билан берилган жавоб ҳаракатлари эди ва ўз навбатида Вьетнамдаги вазиятга АҚШ ҳарбий аралашувининг бошланғич нуқтаси бўлди. Ўшанда бу давлат социалистик ва капиталистик икки қисмга бўлинганди. Совуқ уруш даврининг классикаси. Аслида, Вьетнамда шимолий ва жанубий Вьетнам бир-бири билан уруш ёқасида турган эди. СССР томонидан шимолий ветнамлик партизанларга ҳарбий-техник ёрдамлар мунтазам равишда давом этарди. Ушбу минтақада АҚШ флотининг пайдо бўлиши эса, ўз навбатида, жанубий Вьетнамга ёрдам бериш, шимолга нисбатан ҳарбий босим ва қурол-яроғ дипломатиясининг «классикаси» эди.

    Тинчлик ваъдаси билан ғалаба қозониб, уруш бошлаган президент

    Бироқ ушбу операция минтақада кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланишига олиб келмади. Бу фақат бир йилдан кейин, 1965 йил августда юз беради. Гап шундаки, 1964 йилда АҚШ янги президент сайловлари арафасида эди. Асосий номзодлардан бири Линдон Жонсоннинг обрўси халқ орасида унчалик катта эмасди. Жонсон 1960 йилда бўлиб ўтган сайловларда Жон Кеннеди билан бирга сайланган вице-президент эди. У янги сайловларда тинчлик тарафдори сифатида қатнашди, унинг асосий рақиби республикачи Барри Голдуотер ҳақли равишда «Вашингтон қирғийси» деб ҳисобланган. Маълумки, Жонсон 1964 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган сайловларда ишончли ғалабани қўлга киритди. Тинчлик урушни енгди. Аммо бу вақтинча эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Вьетнамда вазият тез ёмонлашди, жанубий Вьетнам ҳукумати бўлган Сайгон режими ўз ҳудудлари назоратини йўқота бошлади. Мамлакатнинг қишлоқ жойларида яшовчи аҳоли вакиллари шимолликлар томонига ўтиб кета бошлади. Шу сабаб Оқ уйда ўзини «тинчлик кабутари» сифатида таништирган Линдон Жонсон ўз мамлакатининг тарихига Вьетнамдаги қонли урушларни олиб борган президент сифатида кирди.

    Қинғир ишнинг қийиғи...

    Яқинда Америка Қўшма Штатларида Миллий хавфсизлик агентлиги тарихига ихтисослашган мустақил тадқиқотчи Метью Эйднинг 1964 йилда Тонкин кўрфазида содир бўлган ва Вьетнамга бостириб киришга олиб келган воқеа ҳақидаги асосий разведка маълумотлари қалбаки экани тўғрисидаги мақоласи эълон қилинди.

    Бунга АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги тарихчиси Роберт Хейнокнинг 2001 йилда тузилган ва маълумот олиш эркинлиги тўғрисидаги қонун асосида махфийлиги ечилган ҳисоботи асос бўлди. Ҳисоботдан маълум бўлишича, МХА ходимлари радио орқали ушлаб олиш натижасида олинган маълумотларни таржима қилишда хатога йўл қўйган. Хатони деярли зудлик билан аниқлаган юқори мартабали зобитлар эса барча керакли ҳужжатларни тузатиб, хатони яширишга қарор қилган. Шундай қилиб, ҳужжатларда америкаликларга нисбатан ҳужум бўлган деган ёлғон маълумот ростга айлантирилади. Юқори мартабали амалдорлар ўз чиқишларида бу сохта маълумотларга бир неча бор мурожаат қилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Роберт Мак Намара: «Менимча, Жонсон урушни хоҳлаган деб ўйлаш нотўғри. Аммо биз шимолий Вьетнам можарони янада кучайтираётганига оид далилларга эга эканимизга ишонган эдик».  Бу МХА раҳбарияти томонидан ҳужжатларни сохталаштиришнинг сўнгги иши эмас эди. Масалан, Ироқдаги уруш ҳам «уран ҳужжатлари» тўғрисидаги тасдиқланмаган маълумотларга асосланган эди. Аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    05.08.2020, 11:56   Изоҳ (0)   64394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бутун дунё бўйлаб коронавирус қурбонлари сони 700 минг кишидан ошди

    05.08.2020, 11:12

    Лукашенко Беларусь коронавирус эпидемиясини енгиб ўтганини маълум қилди

    05.08.2020, 09:29

    Байрутдаги портлаш: ўнлаб қурбонлар, минглаб жароҳатланганлар. Асосий маълумотлар

    05.08.2020, 08:34

    Италияда аввалги ҳисоб-китобдан 6 баравар кўп одам COVID-19 билан касаллангани ва ундан тузалгани маълум бўлди

    05.08.2020, 08:03

    Россиянинг Самара вилоятида 500 нафарга яқин ўзбекистонлик Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишга уринди (видео)

    05.08.2020, 06:53

    Қозоғистонда кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига масофавий таълим учун компьютерлар тарқатилади

    05.08.2020, 06:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.