«Олмос қироли» номини олган заргар Жейкоб Арабо 7 миллион долларлик навбатдаги Billionaire соатини тақдим этди, деб ёзади «РБК».

Фото: «РБК»

Илк марта соатга ўзгача товланадиган Аshoka – кесилган тошлар билан ишлов берилди. Аshoka – 1999 йилда таниқли заргар Уильям Голдберг томонидан патентланган, тош Маурия империясининг ҳинд ҳукмдорларидан бири шарафига шундай номланган.

Шунингдек, мукаммал  тўртбурчак силуэтда 62 қирра ва думалоқ бурчак ҳосил қилиш жуда мушкул. Табиий олмоснинг атиги 1 % шундай ҳолда кесилиши мумкин. Аҳамиятли жиҳати шундаки, Аshoka тоши бир хил қиротли зумраддан ишланган олмосга қараганда анча йирик кўринади.

Billionaire Аshoka соатига 290 та олмос тошлар билан ишлов берилган. Соат корпусини 53х40 миллиметрдан ташкил топган 38 дона оқ тилла безаб туради, билагузук қисмига эса 252 та тош қопланган. Ҳатто соатни белгиловчи маркерлари ҳам багет олмослардан ташкил топган.

Ҳашаматли композициянинг марказидан JCАМ23 турбийон билан скелет механизми жой олган. Ягона нусхада ишлаб чиқарилган ушбу соатга 7 миллион доллар нарх белгиланган. Маълумот учун, Billionaire соатларнинг энг қиммати эмас. 2015 йил Жейкоб Арабо 260 қирот оғирликдаги зумраддан ишланган олмос билан безатилган 18 миллион долларлик соатни намойиш қилган.

Жейкоб Арабо

Фото: Livejournal

Маълумот учун, Жейкоб Арабо 1964 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1979 йилда унинг ота-онаси АҚШга кўчиб кетган. Жейкоб Нью-Йоркда мактабга борган, бироқ у 16 ёшида мактабни ташлаб, заргарлик буюмлари ясашни ўргатадиган тўгаракка қатнай бошлаган.

Жейкоб Манхэттендан заргарлик дўконини сотиб олиб, ўз брендига асос солган. У ясаган тақинчоқлар тез орада таниқли шахслар — хонанда ва актрисалар эътиборига тушади. Шу тарзда у машҳур заргарга айланади. Бугунги кунда уни «Олмос қироли» деб аташади.