Одатда эркаклар урфга кирган кийимлар ҳақида бош қотирмайди. Аёллар эса бунинг акси, улар модага эргашиб турли кўриниш яратса, бу эркаклар учун ғалати туйилиши табиий. Уларнинг  аксарияти ноодатийликни ёқтирмаслигини тан олади.

Фото: Cosmopolitan

Масалан, жуда қулай аммо кенг бўлган шимларни кийманг. Бу билан эркакларнинг кулгисига қоласиз, улар бу услубдаги кийимни асло ёқтирмайди.

Фото: Cosmopolitan

Биласизми, эркаклар аёлларнинг кўзига бир қарашдаёқ севиб қолиши мумкин. Балки, кўнгил кўзда акс этгани учун бўлса керак. Шунинг учун ҳам ёз кунларида қуёш нуридан ҳимояланиш учун кўзойнакнинг кичикроғидан харид қилинг, токи юзингизни беркитиб қўймасин.

Фото: Cosmopolitan

Шунингдек, ҳеч қандай безаксиз ва кўриниши гладиаторларникига ўхшаган оёқ кийимлардан воз кечинг. Улар сизга қанчалик ёқмасин, эркакларнинг наздида ярашмагандек туйилаверади.

Фото: Cosmopolitan

Мутахассислар ёши катта аёлларга ўсмирлар учун мўлжалланган фонар шаклидаги юбкани тавсия қилмайди. Сабаби бу билан аёл қоматига ҳеч қандай оро беролмаган саналади.

Фото: Cosmopolitan

Агар сиз автоулов хизматида ёки «бензоколонка маликаси» бўлиб ишламасангиз, у ҳолда комбинезондан ҳам воз кечинг. Эркаклар бутунлай шаклсиз бўлгани учун ҳам бу либосни ёқтирмайди.

Фото: Cosmopolitan

Эркакларнинг ғашига тегадиган энг ёмон ҳолат нима биласизми? Бу катта сумка ичидан бирор нарсани узоқ вақт излаб, сўнг топа олмаслик. Айнан шунинг учун ҳам либосингизга мос келадиган ҳамда турмуш ўртоғингизга ёқадиган кичикроқ сумка тақишга ҳаракат қилинг.

Фото: Cosmopolitan

Юқорида айтилганларнинг барчасини жамлаган ҳолда керакли хулосани чиқариб олиш ўзингиздан. Ажойиб бир янги услуб ўйлаб топингки,  у ўзингизга қулай ва турмуш ўртоғингизга ёқимли бўлсин. Камчилигингизни яшириб, гўзаллигингизни таъкидлайдиган либослар гардеробингиздан жой олган бўлса, бу ғалаба қозонишнинг энг яхши вариантидир.