Хитой раиси Си Цзиньпин Beidou-3 (BDS) учинчи авлод глобал навигация тизими фойдаланишга топширилганини маълум қилди. Тизим 31 июль куни Пекинда ишга туширилди, деб хабар беради CGTN телеканали.

Фото: iGuides

Навигация тизимининг сўнгги сунъий йўлдоши 23 июнь куни Сичуань провинциясидаги Сичан космодромидан учирилган. У Beidou сунъий йўлдошлар оиласидаги 30-сунъий йўлдошга айланган. Ҳозирда орбитада мазкур тизим таркибига кирувчи 35 та космик аппарат ишламоқда (қолганлари эксплуатацияга чиқарилган).

Beidou лойиҳаси 1994 йилда ишга туширилган. Навигация тизимига кирувчи илк сунъий йўлдошлар орбитага 2000 йилда учирилиб, Хитойда ишлашни бошлаган. 2012 йилда эса Осиё—Тинч океани минтақасида ишга туширилган.

Беидоу-3 Россиянинг ГЛOНАСС, Американинг GPS ва Европанинг Galileo тизимларига рақобатчи ҳисобланади.