Хитой Марсни тадқиқ этишга мўлжалланган «Тяньвэнь-1» номли ўзининг биринчи зондини учирди, деб хабар беради Sinxua агентлиги.

Фото: Sinxua

Бортига космик аппарат ўрнатилган «Чанчжэн-5» оғир ракета ташувчиси 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 09:41 да Хайнань провинциясидаги Вэньчан космодромидан учирилган.

Мазкур зонд Марсга етти ойдан сўнг 2021 йилнинг февралида етиб бориши кутилмоқда. Космик станция Марс орбитасида икки ой давомида бўлади ва апрелда сайёрага марсоходни туширади. У эса сайёра юзасини ўрганиш ва сув қидириш билан шуғулланади.

«Тяьнвэнь-1» бир ҳафта ичида Марсга учирилган иккинчи зонд ҳисобланади. Аввалроқ БАА Япониядаги Танегасима оролидан ўзининг «Умид» номли космик зондини Марсга учирган эди.