Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн каталон клубидаги илк мавсумида ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг қайд этиб кетган кўрсаткичлардан ўзиб кета олмади.

Фото: Marca

Фото: Marca

Marca ҳисоб-китобларига кўра, 2013/14 йилги мавсумда Неймар («Барселона»даги илк мавсуми) 41 та учрашувда 15 та гол урган ва худди шунча голли узатмани амалга оширган.

Гризманн эса 2019/20 йилги мавсумда 46 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди, бироқ голли узатмалари сони 4 тани ташкил қилди. Бу унинг 2012/13 йилги мавсумдан бери энг ёмон натижаси саналади.

Айни пайтда франциялик футболчи мушакларидан олган жароҳатидан тикланмоқда. У Ла Лигада мавсумни якунлай олмайди, бироқ август ойида ўтказиладиган «Наполи»га қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида майдонга тушиши мумкин.

Маълумот учун, «Барселона» Гризманни 2019 йилнинг ёзида 120 миллион евро эвазига «Атлетико»дан сотиб олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади