Европа Иттифоқи Қўшма Штатлардан «фойдаланиш» учун яратилган ва узоқ вақт ўзининг ҳолатидан фойда кўриб келган. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда журналистлар қаршисида қилган чиқиши давомида маълум қилди.

Фото: Reuters

Трампнинг фикрича, Европа Иттифоқи АҚШга нисбатан ҳеч қачон яхши муносабатда бўлмаган. «Европа Иттифоқи ўз манфаатлари йўлида Қўшма Штатлардан фойдаланиш учун яратилган. Улар яратилган ва АҚШдан фойдаланмоқда», — дейди Америка етакчиси.

Трампнинг маълум қилишича, АҚШ ва Европа Иттифоқи «улкан иқтисодий рақобат»да турибди.

Бироз ўтиб, мазкур чиқишнинг ўзида Трамп АҚШ ва Евроиттифоқ муносабатлари «жуда яхши» эканлигини айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, муаммолар Европа давлатлари АҚШга «жуда ёмон» муносабатда бўлаётган савдоларга боғлиқ. «Улар бизга нисбатан узоқ, ўнлаб йиллар давомида жуда ҳам адолатсиз эди… Мазкур муаммонинг ечими осон. Мен аслида уни бутунлай ҳал қилишга тайёр эдим, бироқ эпидемия бошланиб қолди», — дейди Трамп.

Трамп Европа Иттифоқини бир неча бор тандиқ қилган бўлиб, АҚШ ва Европа ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлиги савдо сиёсатига боғлиқ. Хусусан, аввалроқ Трамп қисқичбақаларга солинган божлар сабаб Европа Иттифоқига таҳдид қилгани тўғрисида хабар берилганди.