АҚШда сўнгги 17 йил ичида биринчи маротаба 13 июль, душанба куни федерал қамоқхонада ўлим жазоси ижро қилинди, деб хабар беради The New York Times.

Фото: AP Photo

Маълумотларга кўра, 1996 йилда уч кишидан иборат оиласини ўлдирган 47 ёшли Даниэль Льюис Ли қатл этилади. У 2003 йилдан буён биринчи бор АҚШда федерал даражада ўлим жазоси ижро этиладиган тўртта жиноятчидан бири ҳисобланади. Уларнинг барчаси болаларни ўлдиришда айбдор деб топилган ва белгиланган жазо июль—август ойлари амалга оширилади.

Льюис Лига белгиланган ҳукмнинг ижросида иштирок этувчи барча тиббий ниқоб таққан бўлиши керак ва уларнинг тана ҳарорати ўлчанади. Нашрнинг ёзишича, қурбоннинг оиласи АҚШ Олий судига мурожаат қилиш ниятида.

Аввалроқ Льюис Лининг қариндошлари ўлим жазоси ижросини кечиктиришни сўраган эди. Уларнинг фикрича, маҳкум сақланаётган Терр-Хоут қамоқхонаси администрацияси коронавирус эпидемияси вақтида ҳукм ижросини кузатиш учун келганларнинг хавфсизлигини таъминлай олмайди. Индиана округ суди судьяси 10 июль куни ўлим жазоси ижросини кейинга қолдирган эди, бироқ ундан юқори турувчи инстанция ушбу қарорни бекор қилган.

2019 йилги маълумотларга кўра, АҚШда 2600 дан ортиқ маҳбуслар ўлим жазосига ҳукм қилинган. Федерал доирада эса 62 кишига шундай жазо тури тайинланган.