Футбол бўйича Англия чемпионатининг 35-турида «Манчестер Юнайтед» 13 июль, душанба куни «Саутҳэмптон» билан баҳс олиб борди.

Фото: Twitter

Учрашув мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланган бўлсада, биринчи бўлиб «Саутҳепмтон» футболчилари ҳисобни очди. 12-дақиқада Пол Погбанинг хатосидан кейин юзага келган вазиятни Стюарт Армстронг гол билан якунлади.

20-дақиқада Маркус Рэшфорд Антони Марсьялнинг узатмасидан кейин дарвозани ишғол қилди. Орадан уч дақиқа ўтиб энди Марсьяль ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Иккинчи бўлимда Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари фаолликни бироз камайтирди. Ўйин якунланиши арафасида «Юнайтед» бир ўйинчи кам бўлиб қолди: Брендон Уильямс жиддий жароҳат олиб ўйинни давом эттира олмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда меҳмонлар тўп киритиб, мувозанатни тиклашга эришди.

Шу тариқа «Манчестер Юнайтед» 59 очко билан 5-ўринда қолди ва учинчи поғонага кўтарилиб олиш имкониятидан фойдалана олмади.

АПЛ

35-тур баҳси

13 июль, душанба

«Манчестер Юнайтед» — «Саутҳэмптон» 2:2

Голлар: 0:1 – 12 Армстронг, 1:1 – 20 Рэшфорд, 2:1 – 23 Марсьяль, 2:2 – 90+6 Обафеми.

«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Уан-Биссака, Шоу (Уильямс, 75), Магуайр, Линдельоф, Погба (Фред, 63), Бруну Фернандеш (Мактоминай, 84), Матич, Марсьяль, Гринвуд (Жеймс, 84), Рэшфорд.

«Саутҳэмптон»: Маккарти, Стивенс, Беднарек, Уокер-Питерс, Бертран, Ромеу (Обафеми, 87), Армстронг (Смоллбоун, 70), Уорд-Проуз, Редмонд, Адамс (Лонг, 64), Ингз.

Огоҳлантиришлар: Уорд-Проуз (44), Стивенс (53), Уокер-Питерс (56), Уан-Биссака (90).

35-турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди:

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!