Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 28-тур рамзий терма жамоаси эълон қилинди.

Фото: РПЛ

Рамзий терма жамоадан «Урал»ни йирик ҳисобда таслим этган (0:3) «Краснодар»нинг беш нафар футболчиси ўрин олди. Шунингдек, «Спартак»нинг икки футболчиси ҳам топ-11 ликдан жой олган. Қизиғи шундаки, москваликлар ушбу турда «Сочи»га ютқазиб қўйганди (0:1).

РПЛ 28-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг:

Дарвозабон: Матвей Сафонов («Краснодар»);

Ҳимоячилар: Дуглас Сантос («Зенит»), Самюуэль Жиго («Спартак»), Деннис Ҳажикадунич («Ростов»), Сергей Петров («Краснодар»);

Ярим ҳимоячилар: Алекс Крал («Спартак»), Мануэль Фернандеш, Вандерсон (иккиси — «Краснодар»), Кирилл Панченко («Динамо»);

Ҳужумчилар: Маркус Берг («Краснодар»), Фёдор Чалов (ЦСКА).

Эслатиб ўтамиз, РПЛ 28-турида Остон Ўруновнинг «Уфа»си «Локомотив» билан дуранг ўйнади (1:1). Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган «Ростов» эса аутсайдер «Оренбург»ни енга олмади (0:0).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!