Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англия чемпионатинг 34-турида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилиб, 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. «Шаҳарликлар»нинг иккинчи голига Риёд Маҳрез муаллифлик қилди.

Фото: АПЛ

Фото: АПЛ

Маҳрез учун бу Премьер Лиганинг ушбу мавсумидаги 10-гол бўлди. Opta’нинг маълум қилишича, «Манчестер Сити» 35 ичида Англия Олий дивизиони ва Премьер Лигасининг (1992) бир мавсумида 5 нафар футболчиси 10 тадан кўпроқ гол урган биринчи жамоага айланди.

Риёд Маҳрез (10), Габриэль Жезус (11), Кевин де Брюйне (11), Раҳим Стерлинг (13) ва Серхио Агуэро (16) АПЛнинг 2019/20 йилги мавсумида ўз номига 10 та ва ундан кўпроқ гол расмийлаштириб қўйган.

Қайд этиш жоиз, бундан олдин, 1984/85 йилги мавсумда «Эвертон» худди шундай натижани қайд этган. Фақат унда мусобақа ҳозирги форматда ўтказилмас эди.

Манчестер клуби 34-турдан кейин 69 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги «Ливерпуль» эса чемпионлик масаласини ҳал қилиб бўлган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда