Республика махсус комиссиясининг янги талаблари 8 июль куни @koronavirusinfouz Telegram-каналида эълон қилинди. Унга кўра, халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

  • халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;
  • халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

Қўшимча қилинишича, коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонга/Ўзбекистондан йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланган.