Аксарият давлатларда коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин юмшатилмоқда. Савдо марказлари, ресторанлар, истироҳат боғлари ва болалар майдончалари қайта очилмоқда. Бироқ энди инсонларнинг ҳаёт тарзи аввалгидек бўлмайди. TravelAsk дунё аҳолиси пандемия шароитида янги ҳаёт тарзига қандай мослашаётгани акс этган суратларни эълон қилди.

Бангкокдаги қаҳвахонада мижозларга қаҳвани узатишнинг янгича усули ўйлаб топилди.Фото: TravelAsk
Япониядаги барда санитар ишлов берилаётган ташриф буюрувчи.Фото: TravelAsk
Бангкокдаги банкда айрим ўриндиқларга ўйинчоқлар ўтқазиб қўйилди.Фото: TravelAsk
Рим шаҳрида спорт залида одамлар карантиндан сўнг шундай шуғулланмоқда.Фото: TravelAsk
Бруклин аҳолиси бир-бири билан масофа сақлаган ҳолда дам олмоқда.Фото: TravelAsk
Мадрид шаҳридаги вокзалда поезд кутувчилар учун оёқлар расми чизиб қўйилди.Фото: TravelAsk
Нидерландиядаги мактабда бир-биридан ажратиб қўйилган ўқувчилар.Фото: TravelAsk
Португалиядаги истироҳат боғидаги ўтлар устида масофа сақлаш кераклигини англатувчи белгилар пайдо бўлди.Фото: TravelAsk
Германиядаги футбол майдонига томошабинларнинг картондан қирқилган суратлари ўрнатилди.Фото: TravelAsk
Индонезияда масофа сақлаган ҳолда гуручга навбатга турган одамлар.Фото: TravelAsk
Италия кўчаларида пиёдалар ҳамда велосипедчиларни бир-биридан ажратиб турувчи чизиқлар пайдо бўлди.Фото: TravelAsk
Франциянинг Бурбур коммунасидаги қариялар уйида яшовчилар ҳамда меҳмонларни бир-биридан ажратиб турувчи тўсиқ пайдо бўлди.Фото: TravelAsk
Изоҳ (0)