Футбол бўйича Германия чемпионатининг 30-турида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси 6 июнь, шанба куни «Ҳерта»ни қабул қилди.

Фото: Twitter/@BVB

Биринчи бўлим майдон эгаларининг устунлигида ўтган бўлсада, дарвозалар даҳлсиз қолди. Учрашувнинг 57-дақиқасида Эмре Жан томонидан киритилган тўп ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Мазкур ғалабадан сўнг дортмундликлар очколарини 63 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринда мустаҳкам ўрнашиб олди. «Боруссия» мазкур турда очко йўқотган «Лейпциг»дан тўрт очко илгарилаб кетди, пешқадам «Бавария»дан эса етти очко ортда қолмоқда. Берлинликларнинг олти ўйинлик мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди. Жамоа 38 очко билан 9-ўринда қолди.

Бундеслига

30-тур баҳси

6 июнь, шанба

«Боруссия Д» — «Ҳерта» 1:0

Гол: 1:0 – 57 Жан.

«Боруссия Д»: Бюрки, Ҳакими, Аканджи, Пишчек, Санчо, Витцель (Балерди, 80), Азар (Морей, 79), Дилэйни, Брандт (Рейна, 68), Жан, Геррейру.

«Ҳерта»: Ярстейн, Боята, Миттельштедт, Пекарик, Торунарига, Груйич (Майер, 88), Шелбред (Пёнтек, 62), Лукебакио (Нганкам, 46), Дарида, Дилросун (Эссвайн, 30; Самаржич, 88), Ибишевич.

Огоҳлантиришлар: Эссвайн (76), Пёнтек (77).

Мавзуга доир: Бундеслига. «Бавария» олтита гол урилган ўйинда иродали ғалабага эришди. «Лейпциг» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!