Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Андижоннинг Марҳамат туманида терак дарахтининг сояси сабаб чиққан низо бир фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Марҳамат тумани прокуратураси терговчиси Отабек Ғуломов «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга маълум қилди.

Маълум бўлишича, жабрланувчи 35 ёшли Н.Я. қотиллик юз бергунига қадар ҳам «Хўжаариқ» маҳалласидаги фермер хўжалиги дала майдонидаги гумон қилинувчи 56 ёшли Б.А.нинг терак дарахтлари унинг экинларига соя солиб, ҳосилдорликка таъсир қилаётганини айтиб, бир неча бор эътироз билдирган, ундан теракларни кесиб ташлашни сўраган.

31 май куни соат тахминан 20:25 да тераклар устидан яна келишмовчилик юз берган. Жанжал вақтида маст аҳволда бўлган гумон қилинувчи Б.А. қўлидаги пичоқ билан жабрланувчи Н.Я.нинг юрак қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. «Жабрланувчи туман шошилинч тез ёрдам бўлимида вафот этган», — дейди терговчи Ғуломов.

Фуқаро Б.А. шу куннинг ўзида ушланган, унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан айблов эълон қилинган. Терговчининг қўшимча қилишича, фуқаро Б.А. муқаддам, 2012 йили гиёҳванд модда истеъмол қилганлик ҳолати бўйича судланиб, тегишли тартибда жазоланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар