Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўйинлари 13 июндан давом эттирилади.

Фото: ОФК

Аввалроқ Суперлига биринчи давраси тақвими эълон қилинган ва унга кўра, 4-тур доирасидаги «Металлург» — «Локомотив» учрашуви Бекободда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Бекобод шаҳри «қизил» тоифадаги ҳудудга киритилгани боис учрашув икки жамоанинг ўзаро келишувига кўра Тошкент шаҳрига кўчирилган. Бу ҳақда Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати маълум қилди.

Шу тариқа 15 июнь кунига мўлжалланган баҳс «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади. Иккинчи даврадаги ўйин «Металлург» клуби ўйингоҳида ўтказилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси томонидан 5 июндан бошлаб мамлакатнинг «яшил» ҳудудларида футбол мусобақаларини ўтказишга рухсат этилганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!