Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон ва унинг рафиқаси Гаурининг Дубайдаги Palm Jumeirah сунъий оролида уйлари бор. Уларнинг вилласи «Жаннат» деб номланади.

Фото: Getty Images

Вилла Шоҳруҳ Хонга дубайлик қурувчи Хон Нахил томонидан 2007 йилда расмий совға сифатида ҳадя қилинган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Жаннат» 2,8 миллион долларга баҳоланган, у 6 та ётоқхона, масофадан бошқариладиган 2 та гараж, бассейн ҳамда балиқ овлашга мўлжалланган пляж участкасига эга.

«Жаннат» деразаларидан Дубай кўриниб туради.

Шоҳруҳ Хоннинг рафиқаси Гаури БАА уларнинг оилавий дам олиш учун энг севимли жойларидан бири эканлигини айтиб ўтган. Хонлар оилавий суратларини кўп ҳам ОАВга тақдим этавермайди. Улар ҳеч қачон вилла ичидаги дам олиш жараёнини мухлисларига кўрсатмайди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images