Голливуднинг кўплаб таниқли актёр ва актрисалари, хусусан, Жулия Робертс, Ҳю Жекман, Сальма Ҳайек, Милли Бобби Браун, Конни Бриттон, Шейлин Вудли ҳамда Кристофер Хивью «Микрофонни узат» кампаниясида иштирок этади, деб ёзади «Kinopoisk.ru».

Фото: YouTube

Улар коронавирус ҳақидаги фойдали маълумотларни тарқатишда кўмаклашиш учун ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини бир кунга COVID-19 бўйича мутахассисларга топширади.

«Instagram’да кўришамиз», — дейди Жекман роликда. «Хайр Facebook», — дея қўшимча қилади Вудли.

ONE фонди томонидан ташкил этилган акция доирасида турли йўналишдаги шифокорлар ва мутахассислар коронавирус ҳақида маълумот беради ва пандемияни қай тарзда ўтказиш юзасидан тавсиялар беради.

Кампания иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати билан ташкилот сайтида танишиш мумкин.