Саудия Арабистонида жарроҳлар бемор қизнинг ошқозонидан 2 килограмм сочни олиб ташлади, деб хабар берди «Korrespondent.net».

Фото: Twitter

Қиз бир неча йил мобайнида қорин оғриғидан азият чекиб келган, бироқ шифокорларга мурожаат қилмаган.

20 ёшли қиз тиббий кўрикдан ўтказилганида унинг ошқозонида ёт жисм борлиги аниқланди. У зудлик билан операция қилиниб, соч олиб ташланди.