АҚШнинг Виржиния штати политехника университети Мус лақабли лабрадор-ретривер зотли итга ветеринария фанлари доктори унвонини берди. Бу ҳақда таълим муассасаси сайтида айтилади.

Фото: YouTube

Ит институт қошидаги психотерапия марказида «ишлайди». У махсус ўргатилган итлардан фойдаланган ҳолда инсонларни даволаш жараёнида иштирок этади.

Карантин туфайли итга унвон бериш жараёни виртуал тарзда ўтказилди. Унинг эгаси Трен Дэвиснинг айтишича, итга ҳақиқий диплом берилган.

«У аъло даражадаги ветеринар бўлиши мумкин эди», — дейди эгаси итнинг ишга жойлашолмаслигидан афсусланиб.

Мус институтда икки ёшидан бери, беш йил мобайнида меҳнат қилади. Бу вақт ичида у 5000 та индивидуал ва гуруҳ машғулотларида иштирок этди ва жуда машҳур бўлиб кетди.

Фото: YouTube

У округдаги бир неча реклама баннерлари учун суратга тушган.

Мус марказдаги ягона ит-терапевт эмас, унинг яна учта тўрт оёқли ҳамкасби бор. Итнинг эгаси ўз навбатида профессионал психотерапевт ва лойиҳа координатори ҳисобланади.