Қашқадарё ИИБ вилоятдаги 1000 та эҳтиёжманд оилага саккиз турдаги озиқ-овақт маҳсулотларини тарқатди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова маълум қилди.
Таъкидланишича, вилоят ИИБ ходимлари Президент ташаббуси билан ташкил этилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини давом эттирган ҳолда эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда.
Мазкур хайрли тадбир туманлар миқёсида ҳам давом этмоқда.
«Деҳқонобод туман ИИБ ходимлари ҳам ойлик маошидан орттириб, қолаверса, тадбиркорларни жалб қилган ҳолда учинчи сектор ҳудудидаги 50 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди», — дейди туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Мирзаев.
Изоҳ (0)