Ўзбекистонда 15 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони етти кишига ошиб, 2652 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Еттита янги касалланиш ҳолатининг учтаси хориждан келиб, карантинга олинган, қолган тўрттаси олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.
Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган уч нафар фуқаро 9 ва 13 май кунларида Тожикистондан келган ва карантинга олинган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган. Ҳозирда Ўзбекистонда даволанаётган 505 нафар бемордан саккиз нафари оғир аҳволда.
Изоҳ (0)