• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россия—Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади (видео)

    Давоми: Россия—Қозоғистон чегарасида тўпланган юзлаб ўзбекистонликлардан Республика махсус комиссияси қарорини кутиш сўралди

    Россиянинг Самара вилоятида — Қозоғистон чегарасидан бир неча ўн километр масофада бўлиб турган тахминан 800 нафар Ўзбекистон фуқароси Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирда Россия полицияси уларни Ставрополь тумани, Мастрюково разъездида ушлаб турибди. Ҳудудни тарк этишга рухсат йўқ. Бунинг сабаби сифатида Қозоғистон томони ўзбекистонликларни қабул қилмаётгани айтилмоқда.

    Таъкидланишича, улар турган жойда яшаш имконияти йўқ, егулик ва ичимлик суви ҳаддан ортиқ қиммат. Арзонроқ дўконлардан бориб маҳсулот харид қилиш имкони мавжуд эмас. Чунки полиция ҳудудни тарк этганларни карантин чорасини бузган, деб топиб, 4 минг рубль (56 доллар) жаримага тортмоқда.

    «Чегарани бир кунга бўлса ҳам очиб беринглар, илтимос. Қозоғистон элчихонадан қоғоз келса, очиб берамиз деяпти», — дейди мурожаатчилардан бири.

    Видеомурожаатда айтилишича, чегарага яқин ҳудудда 200-300 атрофида енгил машина тўпланиб қолган. Уларнинг ҳар бирида 4 кишидан бўлганда ҳам 800-1200 киши сақланмоқда.

    «Биз бу ерга ўйнаш учун келганимиз йўқ. Чегаранинг ёпиқлигини билар эдик. Бу ерда илтимос қилиб очтирамиз, деб келиб турибмиз. Чунки у ердаям (Россияда) хор бўлиб ётибмиз, бу ердаям хор бўляпмиз. Юртимизга борамиз деб турибмиз, бир сўм пулимиз қолмаган. Икки ойдан бери ётдик, биров бир сўм пул бермади. Квартирадан ҳайдаб чиқаришди, ишлайлик десак, иш йўқ.

    Бизга бошқа ҳеч қандай ёрдам керакмас, юртимизга етиб олиш учун чегараларни очиб берсанглар бўлди», — дейди муҳожир аёллардан бири.

    Яна бир мурожаатчининг таъкидлашича, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ўз фуқароларига ёрдам кўрсатяпти, фақат Ўзбекистон фуқароларига ҳеч қандай ёрдам берилмаяпти.

    Аввалроқ Беларусдан 150 нафар ўзбекистонлик чартер рейс орқали Тошкентга олиб келингани ҳақида хабар берилганди. 8—11 май кунлари Беларусь, БАА, Ҳиндистон ва Жанубий Кореядан 800 нафар ўзбекистонлик чартер рейслар билан ватанга қайтарилди.

    Мавзуга доир: Май ойида хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун амалга ошириладиган чартер рейслар рўйхати маълум қилинди

    7 май кунги видеоселекторда Президент Шавкат Мирзиёев хориждаги ватандошлар «имкониятга қараб, барибир олиб келиниши керак»лигини айтган эди. «Улар орасида анча қийналганлари бор. 11 мингга яқини анча қийналган. Режа қилиб, биринчи навбатда уларни олиб келиш бўйича чоралар кўряпмиз», – деганди давлат раҳбари.

    Uzbekistan Airways авиакомпанияси 30 июнгача бўлган муддатдаги парвозлар учун чипта сотишни тўхтатган. Ташқи ишлар вазирлиги чартер рейсларни ташкил этиш масаласини Махсус комиссия ҳал этишини билдирган.

    13.05.2020, 11:33   Изоҳ (0)   103160
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳайит намози қай тарзда ўқилиши борасида расман хабар берилади». Усмонхон Алимов интернетда тарқалган миш-мишлар ҳақида

    13.05.2020, 11:05

    Фото: Ўзбекистондаги ҳамшира коронавирусга қарши курашдан сўнг

    13.05.2020, 10:38

    Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида ярим тунда сел келди

    13.05.2020, 10:09

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2568 нафарга етди

    13.05.2020, 10:01

    Самарқандда сўнгги 10 йилда ҳеч бир ўқитувчиси аттестациядан ўтмаган мактаб борлиги аниқланди

    13.05.2020, 09:38

    Бухородаги талафот 141,6 млрд сўм зарар етказди. Зарар ҳомийлик маблағларидан қопланиши айтилмоқда

    13.05.2020, 08:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.