Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги туман ва шаҳарларнинг коронавирус тарқалишига қарши кураш чоралари доирасида қандай тоифаларга киритилганига доир ахборот эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳудудлар сўнгги икки ҳафтадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилмоқда. Хусусан, 14 кун ичида коронавирусга чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар «қизил», коронавирусга чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ касалликдан даволанаётганлар бўлган ҳудудлар «сариқ», 14 кун ичида коронавирусга чалинганлар аниқланмаган ва беморларнинг бари даволаниб бўлган ҳудудлар «яшил» тоифага киритилади.

«Яшил» тоифадаги туман ва шаҳарлар

Фото: Telegram / @huquqiyaxborot

«Сариқ» тоифадаги туман ва шаҳарлар

Фото: Telegram / @huquqiyaxborot

«Қизил» тоифадаги туман ва шаҳарлар

Фото: Telegram / @huquqiyaxborot