АҚШнинг Техас штатидаги аукционда Майкл Жексонга тегишли Swarovski тошлари билан безатилган оқ қўлқоп сотилди, деб ёзади The Sun.
Хонанданинг гардеробидан олинган ушбу элемент 104 минг долларга харид қилинди. Харидорнинг исми ошкор қилинмаяпти.
Харидор, шунингдек, қўлқопнинг 1998 йилда UNICEF’га совға қилингани ҳақидаги хатни ҳам қўлга киритди.
Аксессуар Майкл Жексоннинг ташриф қоғозига айланиб улгурган эди. У саҳнада қўшиқ ижро этаётганида ҳамда клиплар суратга олиш жараёнларида ушбу қўлқопдан фойдаланган.
Интервьюлардан бирида Майкл Жексон ушбу битта қўлқоп бир жуфт қўлқопдан ҳам яхшироқ эканлигини айтган.
15 марта «Грэмми» мукофотини қўлга киритган Майкл Жексон 51 ёшга тўлишига икки ой қолганида, 2009 йилда Лос-Анжелесда вафот этган.
Хонанданинг ўлимига пропофол анестетикининг меъёрдан кўп қабул қилингани сабаб бўлгани айтилган.
Изоҳ (0)