«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
21:51, 01.04.2020 178290

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 181 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 181 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

«Инфекция аниқланган шахслар сони 8 тага ошиб, 181 нафарни ташкил этмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

Аввалроқ 1 апрель Тошкент вақти билан 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 1 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этаётгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонга коронавирус кириб келганидан бери икки киши бу касаллик оқибатида вафот этган. Инфекциядан соғайганлар сони эса 12 нафарга етгани ҳақида маълум қилинганди.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар