Карантин, ижтимоий масофа сақлаш кераклиги турли соҳалар хусусан, ижтимоий тармоқларни ҳам четлаб ўтмади. Instagram COVID-19 туфайли учраша олмаётган дўстларнинг виртуал учрашиши учун имконият яратди. Бу ҳақда Elle нашри хабар берди.

Фото: Elle

Эндиликда турли нуқтада бўлган дўстлар гуруҳли видеочат функциясидан фойдаланган ҳолда ўзининг ва бошқаларнинг постларини томоша қилиши мумкин.

Тармоқдаги Co-Watchingг функциясидан бир вақтнинг ўзида олти киши фойдаланиши мумкин. Шунингдек, суҳбат иштирокчилари бир-бирига Instagram’даги сурат ва видеоларни кўрсата олади. Муайян сурат босилганда хизмат юкланган ва сақланган умумий постларни кўришни таклиф қилади.

Бундан ташқари, Instagram’даги сторизларга карантиндагилар учун уйда қолиш, ижтимоий масофа сақлаш ва қўлларни ювишга бағишланган стикерлар қўшилган.