Британиялик аёл битта кўйлакни 20 йил мобайнида кийиб юрди. У бундай натижага қандай эришгани ҳақида The Sun нашрига сўзлаб берди.

Фото: The Sun

Стилист Клэр Рис 1997 йилда ўзи сотувчи бўлиб ишлаган дўкондан кўйлак сотиб олган. Ўшанда у 17 ёшда эди. Аёл дўкон ишчиларига берилган чегирмадан фойдаланиб, яшил рангдаги узун кўйлакни 43 долларга сотиб олган.

Фото: The Sun

Клэрнинг сўзларига кўра, у кўйлакни турли тадбирларга кийган. Масалан, Клэр айнан шу кўйлакда 2001 йилда дугоналари билан саёҳатга борган. Бир йилдан сўнг Италияга ҳам шу кўйлакни кийиб борган. 2014 йилда асал ойи саёҳатида ҳам у шу кўйлакда эди.

«Бу кўйлак менга ярашгани учун уни эгнимдан қўймайман. Бу ёзги кўйлак бўлишига қарамай, мен уни свитер тагидан қишда ҳам кияман», — дейди Клэр.

Фото: The Sun

Клэр янги кийимларга сарфланадиган пулларни бошқа мақсадларга, масалан, хайрияга йўналтирганини айтади. «Бу ҳам чўнтагингизга, ҳам сайёрага фойда келтиради», — дейди аёл.

Фото: The Sun