Коронавирус, карантин, изоляция ҳақида гапирмаган машҳурнинг, фикр билдирмаган юлдузнинг ўзи қолмади. Шу жумладан, шаҳзода Гарри ва малика Меган Маркл ҳам бундай вазиятга бефарқ қарамади, деб ёзади Elle нашри.
Жуфтлик Instagram’даги расмий саҳифасида шифокорларнинг «Биз сиз учун ишда қолдик, сиз биз учун уйда қолинг», деб ёзилган қоғозни ушлаб тушган суратини жойлаб, одамларни ўзи ва атрофдагилар ҳаётини хавф остига қўймаслик учун уйдан чиқмасликка чақирган.
Бундан ташқари, қироллик оиласи вакиллари ЖССТ томонидан пандемия вақтида амал қилиниши керак бўлган расмий тавсиялар рўйхати билан бўлишган.
- Мунтазам равишда қўлларингизни ювинг.
- Иложи бўлса, кўзингиз, бурнингиз ва оғзингизга қўлингиз билан тегманг.
- Нафас олиш йўлларининг гигиеник қоидаларига амал қилинг.
- Ижтимоий масофани сақланг.
- Агар сизда касаллик симптомлари кузатилса, тиббиёт ходимларига зудлик билан мурожаат қилинг.
- Сўнгги янгиликларни кузатиб боринг ва мамлакатингиздаги тиббиёт мутахассислари тавсияларига риоя қилинг.
Изоҳ (0)