Уйдан туриб ишлаш халатни кийиб олиб, уй бекасига айланиш учун сабаб бўла олмайди. Бирозгина хоҳиш ва ҳаракат бўлса, уйда ҳам чиройли образда юрса бўлади. Burning hut нашри уйда ишловчилар учун замонавий ва бежирим образларни тақдим этди.

Пижама услубидаги костюм

Фото: Burning hut

Уй офиси учун энг содда вариант. Шойи, пахта ёки трикотаж пижама услубидаги костюмни хоҳишингизга қараб танлашингиз мумкин.

Кўтаринки кайфият учун ушбу образни тақинчоқлар ёки соч учун аксессуарлар билан бойитинг.

Кофта-кўйлак

Фото: Burning hut

Кофта-кўйлак халатга қараганда бир неча марта чиройлироқ ва ҳамкасбларингиздан биронтаси сизга видеоқўнғироқ қилиб қолганида ҳам бу образда уялиб қолмайсиз. Бундай кийимда бемалол кўчага ҳам чиқиб кетаверасиз, оёғингизга қулай оёқ кийим кийсангиз бас.

Жоггер ва свитшот

Фото: Burning hut

Бу образ спорт услубида кийинишни ёқтирадиганлар учун айни муддао. Образни янада ёрқинроқ қилиш учун олимпиканинг устки қисмини свитшот билан алмаштирамиз.

Кимоно услубидаги кўйлак

Фото: Burning hut

Кимоно кардиган ўрнини боса олувчи қулай кийим. Қуйидаги образ учун ёрқин геометрик шакллар туширилган кимоно танланган. Бу эса сизга ёз ва дам олиш мавсуми яқинлашаётганини эслатиб, кайфиятингизни кўтаради. Образни турли аксессуарлар билан безатсангиз, бу иш унумдорлигингизга ижобий таъсир кўрсатади. Юмшоқ сланс шиппаги эса образни янада бойитади.

Шим ва топик

Фото: Burning hut

Ушбу образда ёрқин ранглар кўпроқ ишлатилган. Чунки қанча очиқ рангдаги кийимларни кийсангиз, кайфиятингиз шунча кўтарилади. Пахта матосидан тикилган енгил шим топик билан жуда чиройли кўринади.