Коронавирус пандемияси вақтида тиббиёт ходимлари ишлатилган тиббий ниқоб ва қўлқопларни тўғри ечишга бағишланган мусиқали видеороликни тасвирга олди. Видео полшалик дипломат Яцек Эмиль Сариуш-Вольский томонидан тармоқларга жойланган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Pixabay

Ролик одамлар ниқоб ёки қўлқопни ечишда қандай хатоликларга йўл қўяётганига бағишланган. Шунингдек, инфекцияни юқтириб олмасдан ҳимоя воситасидан тўғри қутулиш усули ҳам кўрсатиб берилган.

Аввалроқ Франциянинг Balenciaga ва Yves Saint Laurent брендлари устахоналарида тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистонда эса тиббий ниқоб танқислигини келтириб чиқарганларга қатъий чоралар кўрилиб, жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланмоқда, 25 мартдан бошлаб ниқобсиз юрганлар жаримага тортилади.