Японияда сакура дарахтининг гуллаш мавсуми бошланди. Токио аҳолиси коронавирус пандемиясига қарамасдан маҳаллий боғларга йўл олиб, дарахтлар билан расмга тушмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».

Фото: Reuters

Анъанага кўра, сакура март ойининг иккинчи ярмида ёки апрелнинг бошида гуллай бошлайди, мамлакат метеорология хизматлари сакуранинг жанубдан шимолга томон гуллаш ҳаракати ҳақида кунлик ҳисобот бериб боради.

Фото: Reuters

Японияда олча ранг сакура булутни ҳамда ҳаётнинг ўткинчи эканлигини ифодалайди.

Фото: Reuters

Сакура гуллари деярли барча Япония истеъмол маҳсулотларида, хусусан, кимоно, канцелярия маҳсулотлари ва идиш-товоқларда ҳам тасвирланади.

Фото: EPA

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: «ТАСС»