Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон январь-февраль ойларида 300,2 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83,9 фоизга кўп.

Фото: «Дарё»

2020 йилнинг февралида автомобиллар импорти кескин қисқаргани ҳақида хабар берилганди. Хусусан, январь ойида Ўзбекистонга импорт қилинган автомобилларнинг қиймати 25,5 миллион долларни ташкил қилган. Бу 2019 йил январь ойига қараганда 28,4 миллион долларга кам.

Бундай кескин қисқаришга 2019 йилда нархи 40 минг доллардан ортиқ бўлган автомобиллар импорти учун имтиёзлар амалда бўлгани ва 2020 йилнинг 1 январидан мазкур имтиёзларнинг бекор қилингани сабаб бўлган.