Ўзбекистон Дания ва Бенилюкс давлатлари — Бельгия, Нидерландия ва Люксембург билан фуқароларнинг бўлиб туриш муддатини узайтириш тўғрисида келишувга эришди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Турй Cлуб

Шу сабабли ушбу мамлакатлардаги Ўзбекистон фуқароларига визасининг амал қилиш муддати тугамасдан маҳаллий миграция хизмати бўлимларига мурожаат қилишлари қатъий тавсия қилинмоқда.

Қайд этилишича, карантин чоғида элчихонада консуллик-ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш масофадан туриб (бевосита ташриф буюрмасдан) амалга оширилади.

Зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқаролари Брюссель шаҳридаги элчихона ҳузуридаги оператив штабга мурожаат қилишлари мумкин.