• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    9 март — энг машҳур қўғирчоқнинг туғилган куни. Ҳеч ҳам қаримайдиган Барби 61 га кирди

    Ҳамиша замон билан ҳамнафас қиёфада бўладиган, касб танлаши, кийиниши ва диди шаклланишида аҳамиятли бўлган Барби оммага илк бор бундан 61 йил аввал, 1959 йилнинг 9 март санасида тақдим қилинганди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Дунёда ҳафтасига миллионга яқин, ҳар сонияда иккита қўғирчоқ Барби сотилади. 3 ёшдан 10 ёшгача бўлган америкалик қизалоқларда ўртача саккизта, италянларда еттита, француз, немис, инглиз қизалоқларида бўлса, бештадан Барби қўғирчоқ бўлиши аниқланган. Mattel компанияси ярим аср давомида миллиарддан ортиқ Барбиларни сотишга муваффақ бўлган ва 2009 йилда Барбининг 50 йиллик юбилейи нишонланган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Замон, трендлар ўзгаргани сайин ҳамнафас равишда ўзгача қиёфада тақдим қилинадиган Барбилар илк бора Нью-Йоркда бўлиб ўтган ўйинчоқлар ярмаркасида, оқ-қора либосда, баланд пошнали туфли ва кўзойнак таққан ҳолда пайдо бўлган.

    Фото: Google Images/Биринчи Барби

    Фото: Google Images/Биринчи Барби

    Одамларнинг янгиликларни қабул қилиши қийин бўлиши — исботланмаган факт. Буни Барби тарихи мисолида ҳам кўриш мумкин. У вақтларда болалар ўйинчоқлари болача қиёфада бўлган ва катта одамлардек қиёфада, камига ясаниб, кийиниб олган қўғирчоқни фарзандлари учун харид қилишга ҳар ким ҳам ботина олмаган. Лекин вақт ва реклама агентлигининг профессионал фаолияти Барби бозорининг тезлашиб кетишига сабабчи бўлган. Натижада эса 3 минг қўғирчоқдан иборат партия ҳаш-паш дегунча сотилиб кетган. Биринчи қўғирчоқ Барби 3 долларга сотилган бўлса, 2004 йилда бўлиб ўтган eBay аукционида 1959 йилда дунё юзини кўрган малласоч 3552 долларга, орадан икки йил ўтиб, Лондонда бўлиб ўтган Christie’s аукционида эса 17 минг долларга сотилган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Америкалик Рут Ҳэндлер 50 йилларнинг иккинчи ярмида турмуш ўртоғи билан биргаликда Mattel компаниясига асос солади. Аввалига суратлар учун рамка ишлаб чиқариш билан шуғулланган оилавий бизнес вакиллари кейинчалик ота-оналар фарзандларидан ҳеч нарса аямаслиги нуқтаи назаридан болалар учун ўйинчоқ ишлаб чиқариш кўпроқ даромад келтиришини тушуниб етади ва Disney билан шартнома тузади ҳамда корпорациянинг энг машҳур персонажлари ўйинчоқларини ишлаб чиқара бошлайди. Аммо ҳақиқий омад, чўнтакка бўлса, даромад — Барбилар бозорга чиқарилганидан кейин бўлади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Рут Ҳэндлерда қўғирчоқни яратиш ғояси, қизининг дугоналари билан ўнаётганини кузатганидан кейин пайдо бўлади. Кузатиш давомида Рут болаларча қиёфали ўйинчоқлар 10 яшар кичик шахс учун қизиқмаслигини, эътиборини торта олмаслигини тушуниб етади. Ўйин давомида қизи ва унинг дугоналари ўйинчоқ қолиб, қоғозлардан катталар кўринишида қўғирчоқлар ясаётгани, шунингдек, уларга мато қийтимларидан турли либослар кийдириб, уларни турли исм билан атаётганига гувоҳ бўлади.

    Қўғирчоқлар компания асосчиларининг фарзанди Барбара номига Барби деб номланган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бугунги кунда Барбилар империяси мавжуд бўлиб, унда ирқи ва касби турли қўғирчоқлар, шунингдек, уларга керакли бўлган барча жиҳозлар аксессуарлар ва гардероби учун керакли кийим-кечаклар мавжуд. Қўғирчоқлар ўзининг сифатлилиги, моделларининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Агарда компания 60 йил ичида фақат бир турдаги, ўзгаришсиз Барбиларни тақдим қилганида бу каби натижага эришмаган бўларди, Mattel’нинг ютуғи турли даврда ўсаётган авлод вакиллари қарашлари, қизиқишлари бир-биридан фарқ қилишини англаган ҳолда фаолият юритиши ва ижтимоий сўровлар ўтказиб, аудитория фикрини инобатга олганидадир.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Барбида турли образларни, касбларни синаб кўриш мумкинлиги дунёни англашга уринаётган болалар учун айни муддао. 60 йил аввал одамларнинг ташқи кўриниши, кийиниши ва диди ҳозирги замон вакиллариникидан фарқ қилиши табиийлигини ҳамиша ёдда тутадиган компания аъзолари Барбиларни ҳам шунга мутаносиб равишда ишлаб чиқаради. Масалан, қалин ва табиий қошлар ва сочлар трендда бўлган бугунги кунда, ипдек терилган қошли ва қоп-қора бўялган кўзли, турмаги ҳам 60 йилларникидек бўлган Барбиларни сотувга чиқариш мантиққа тўғри келмайди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Муваффақиятнинг яна бир сабаби Барби оламида реалликнинг акс эттирилишида. Ҳаётда оила аъзолари, дўст ва яқинларсиз яшаб бўлмаслиги нуқтайи назаридан, 1961 йилда Барбининг йигити Кен, кейинроқ синглиси Скиппер ва энг яқин дугонаси Миж тақдим қилинади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Янада ҳаётийлиги уларнинг кўриниши сингари касблари турличалигида эди. 1960 йилда модель, қўшиқчи, балерина, ҳамшира, энага, олима, дастурчи Барбилар чиқарила бошлади. Компания шу даражада вақт билан бирга ҳаракатланганидан, нафақат замонавий трендлар, балки ижтимоий ва сиёсий янгиликлар ҳам қўғирчоқларда акс эта бошлади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    1965 йилда космонавт, 1991 йилда бўлса, президентликка номзод Барби тақдим қилинди. Умуман олганда, Барби 200 га яқин касб эгаси сифатида ишлаб чиқарилган ва бу билан қизлар ҳаётда ўзини турли соҳада синаб кўриши: истаса, фақат фарзанд тарбиялаш билан чекланиши, агар хоҳласа, космосга учиши мумкинлигига ишора қилинган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўйинчоқлар тарихида ҳеч бири Барбичалик узоқ йиллар машҳур ва долзарб бўлмаган ва бу қўғирчоқнинг ташқи кўринишида эмас. Унинг асосий ютуғи болаларда фикрлар хилма-хиллиги ва танлов эркинлигининг шаклланишига туртки беришида.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Турли йилларда Барби қандай кўринишда бўлган?

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    09.03.2020, 19:43   Изоҳ (0)   36235
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда мансабдорлар экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштиргани аниқланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:10

    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

    Реклама | 2 июл, 18:00

    “Қаттиққўл ҳокимият ва уруш эффекти” — Қирғизистон жон бошига даромад бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди

    Марказий Осиё | 2 июл, 18:55

    Сериал ўз вақтида тугади: “Калмар ўйини” 3-мавсумининг кутилмаган, аммо ажойиб тарзда якунланишининг 5 сабаби

    Кино | 2 июл, 18:40

    Тошкент вилоятида яна 45 та нуқтада микро ГЭС қурилади

    Ўзбекистон | 2 июл, 18:25

    Германияда қидирувдаги эркак Эрон учун жосуслик қилишда айбланиб, ҳибсга олинди

    Дунё | 2 июл, 18:10

    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

    Реклама | 2 июл, 16:30

    Кастингдан ўтган бўлса-да фильмда рол ижро этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган актёрлар

    Кино | 2 июл, 17:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.