Ўзбекистон давлат санъат музейидаги XIX-ХХ асрларга тегишли бўлган сўзананинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича Маданият вазирлиги томонидан 2014 йилда ўтказилган инвентаризацияда асар аслига мос келмаслиги аниқланган.
Маданият вазирлигининг маълум қилишича, асл санъат асари сохтасига ўша даврда Ўзбекистон давлат санъат музейининг бош муҳофизи бўлиб ишлаган М.Усмонов томонидан алмаштирилган. Сўзананинг аслига мос келмаганлиги тўғрисида 2014 йилнинг 28 май куни далолатнома тузилган. Ваколатли давлат ташкилотлари қарори асосида ҳукм чиқарилгач, бош муҳофиз 9 йил 3 ойга озодликдан маҳрум этилган.
Мавзуга доир: Франциядаги ёқилғи қуйиш шохобчасида Эдгар Деганинг 8 йил аввал ўғирланган картинаси топилди
Аввалроқ 5 февраль Термиз археология музейи ходимлари томонидан Термиз туманидаги «Зумола» ёдгорлиги яқинида жойлашган дала экин майдонидан Кушон подшоҳлиги даврига оид озиқ-овқат сақланадиган омборхона топилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)