Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 23-тури доирасида 18 январь, шанба куни Фрэнк Лэмпард қўл остидаги Лондоннинг «Челси» клуби «Ньюкасл» майдонига сафар қилди.
Учрашувдаги ягона гол 90+4-дақиқада урилди. Унга мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Айзек Хэйден муаллифлик қилди.
Шу тариқа лондонликлар жамоаси меҳмонда кечган баҳсда «Ньюкасл»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва очко йўқотди.
Маълумот учун, «аристократлар» 39 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. «Ньюкасл» эса 29 очко билан 12-ўринда бормоқда.
АПЛ
23-тур баҳси
18 январь, шанба
«Ньюкасл»—«Челси» 1:0
Гол: 1:0 — 90+4 Хэйден«Ньюкасл»: Дубравка, Фернандес, Кларк, Виллемс (Ритчи, 12), Крафт (Лонгстафф, 71), Альмирон, Хэйден, Шелви (Лонгстафф, 85), Сен-Максимен, Ласселс, Жоэлинтон
«Челси»: Аррисабалага, Жеймс (Эмерсон, 75), Рюдигер, Кристенсен, Аспиликуэта, Канте, Жоржиньо, Хадсон-Одои, Маунт (Баркли, 68), Виллиан, Абраҳам (Бацҳуайи, 80)
Огоҳлантиришлар: Хэйден (55), Эмерсон (84)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)