• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Қанча уринма, оғритганда оғрийди». Харуки Муракамининг «Норвегия ўрмони» романи ҳақида

    12 январь – машҳур япон адиби Харуки Муракамининг туғилган куни. Шу муносабат билан «Дарё» ўқувчиларини унинг ижоди билан таништиради. Қуйида колумнистимиз Нурбек Алимов унинг «Норвегия ўрмони» романи ҳақида фикр юритади.

    Флешбэк

    Талабалик давримда Харуки Муракамини ўқиш ўзига хос мода эди. Унинг деярли барча асарлари ўтмиш ва бугунги кун ёшларининг муаммолари, кечинмалари ва орзу-умидларини акс эттиради. Илк бора «Норвегия ўрмони» асарини аудиокитоб шаклида тинглаганман. Ёшларда тез-тез кузатиладиган, катталар дунёсига ўтаётгандаги депрессив ҳиссиётлар пайтида ўқилган бу китоб яраланган қалбга сурилган дори каби таъсир қилади. Аммо у кимнидир даволайди, кимнингдир дардини оғирлаштиради.

    Асар ҳақида

    Замонавий япон адабиёти классиги бўлишга улгурган Харуки Муракамининг «Норвегия ўрмони» романи 1987 йилда ёзилган. У муаллифига дунё миқёсида шон-шараф олиб келди. Роман номи афсонавий «Битлз» гуруҳининг Norwegian Wood қўшиғи номидан олинган.

    Роман япон ёшлари орасида жуда машҳур бўлиб, Муракамини она юртида жуда катта юлдузга айлантирди.

    Сюжет

    37 ёшли Тоору Ватанабе ҳозиргина Гамбургга келган. У тўсатдан аэропортда «Битлз» гуруҳининг «Норвегия ўрмони» қўшиғини эшитиб қолади ва хотиралари оғушига чўмиб кетади. Тору хаёлан унинг ҳаётини ўзгартирган 1960 йилларга қайтади.

    Харуки Мураками.

    Харуки Мураками.
    Фото: Wikipedia

    Тоору, Кидзуки исмли бола ва Наоко исмли қиз мактабдаги энг яхши дўстлар эди. Кидзуки ва Наоко – ҳамфикрлар, Тоору эса ўзини бу «тўда» аъзоси ҳис этишдан мамнун. Аммо бу дўстлик учлиги Кидзуки 17 ёшида кутилмаганда жонига қасд қилиши билан якунига етди.

    Кидзукининг ўлими иккала дўстини ҳам қаттиқ яралайди. Ватанабе қаерга бормасин, ўлим нафасини ҳис этади, Наоко эса ажралмас қисмини йўқотганга ўхшайди. Наоко ва Ватанабе биргаликда кўпроқ вақт ўтказиб, бир-бирини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Тез орада Ватанабе Наокони севишини англай бошлайди. Аммо Наоко учун бу аслида севги эмас. Унинг ҳақиқий севгиси Кидзуки эди; унинг Ватанабе билан муносабати кўпроқ дўстона меҳрга ўхшарди. Наоко шунчаки Ватанабе ва унинг хатларига кўникиб қолган ва бу Наокони ташқи дунё билан боғлайдиган ягона ип эди. Аммо буни севги деб атаб бўлмайди, бундан ташқари, Наоко Ватанабе билан бирга бўлолмайди ҳам – унинг психологик ва физиологик муаммолари жуда кўп.

    Кунлардан бир куни Наоко Ватанабега хат юборади. Унда у кучини тиклаши кераклиги ва бирмунча вақт даволаниш учун клиникага ётаётгани ҳақида ёзади. Уларнинг муносабатлари шаҳардаги оммавий тартибсизликлар фонида рўй бермоқда. Ватанабе ўқийдиган билим юрти талабалари кўчаларда намойишлар уюштирмоқда, лекин Ватанабе бу ҳаракатда қатнашмаяпти – у намойишчилар билан бирликни ҳис этмайди. Унинг ягона дўсти – Нагасава. У икки ёш катта, университет бўйича «Буюк Гэтсби»ни ўқиган иккинчи ва охирги одам. Охир-оқибат, барча намойишлар натижасиз тугайди. Ватанабе Наокога хат ёзиш билан яшайди – уларнинг ишқий муносабатлари шундай давом этмоқда.

    Тез орада Ватанабе драма дарсларидаги курсдоши Мидори Кобаяши билан танишади. Бу қиз Наоконинг акси – жонли, қувноқ, ўзига ишонган. Наокога бўлган ҳис-туйғуларига қарамай, йигит Мидоридан ҳам завқланади. Қиз уни шунчалик ўзига ром этадики, уларнинг муносабатлари янада ривожланиб боради. Шу билан бирга, Ватанабе дўсти Нагасава билан барларда қизлар билан танишади, учрашади ва эртаси куни уларни унутади.

    Ватанабе Киото яқинидаги клиникага Наокони кўргани келади. Клиникада у Наоко билан ётган бошқа бемор – Ишида Реико билан танишади. Реико ва Наоко Ватанабе билан ўтмишни эслаб суҳбатлашиб ўтиради. Наоко катта опасининг бир неча йил олдин юз берган кутилмаган ўлими ҳақида гапиради. Токиога қайтиб келган Ватанабе Реикога маслаҳат сўраб хат ёзади. Унга ким яқинроқ эканини билмайди – Наоко ёки Мидори. У жуда таъсирчан ва нозик Наокога озор беришни хоҳламайди, лекин Мидорини ҳам йўқотишни истамайди.

    Таҳлил

    Харуки Муракамининг библиографияси ҳар доим мусиқа олами билан яқин муносабатда бўлиб келган. У романлари саҳифаларида ва ҳатто сарлавҳаларида ҳам кўплаб мусиқий композициялар номидан фойдаланади ёки уларга ҳавола беради. «Норвегия ўрмони» асари бунинг яққол мисоли бўла олади. «Битлз»нинг бу қўшиғини гуруҳнинг Rubber Soul альбомида эшитиш мумкин. Тўрт нафар ёш британияликдан ташкил топган бу гуруҳ ўша даврнинг ўзига хос мусиқий чегараларини бузиб ташлаб, мусиқасини классик рок принципларидан фарқ қиладиган бошқа услубда тақдим этган. Жон Леннон ва Пол Маккартни томонидан яратилган баллада Ленноннинг акустик гитарасига шерик сифатида сетор мусиқий асбобидан фойдаланилгани билан ажралиб турарди. Назаримда, асардаги Наока ва Мидорининг характерлари, жарангдорлиги билан бир-биридан кескин фарқ қилувчи ушбу мусиқа асбобларига қиёслангандай гўё.

    Мураками ўқувчилари учун унинг бу асари ҳанузгача парадоксал бўлиб қолмоқда, чунки «Норвегия ўрмони» муаллиф асарларининг доимги асоси бўлган фантастика ёки паранормал элементлардан фойдаланилмаган биринчи асаридир. Аслида биз «Норвегия ўрмони»да унинг энг реалистик романига дуч келамиз, лекин ҳар доим асосий мавзулар сифатида севги, ёлғизлик ва хотиралар гавдаланади.

    Тоору Ватанабе ҳикоясининг фожиали ҳикоячисидир, чунки у Токио университетида қадимги юнон трагик театри бўйича таҳсил олган, театрга қизиққани учун эмас, дўсти Кидзуки жонига қасд қилганидан сўнг, хотираларидан узоқлашишни мақсад қилиб кирган. Бироқ биз ҳеч қачон ўтмишимизни бутунлай тарк эта олмаймиз ва «Битлз» гитарачиси Жорж Харрисон томонидан чалинган ёқимли ва мўрт сетор овози бизга бу нарсани дойим эслатиб турадигандай.

    Ватанабе хаёлан ортга қайтган бу йиллар уларнинг муҳитида рўй берган ўзгаришлар фонида камолотга етишиш жараёнини англатади. Бошқа мамлакатларда бўлгани каби,  тарихда Япония ҳам ҳукуматга қарши кўплаб талабалар намойишларининг саҳнаси бўлган. Бу намойишлар ҳақиқий идеалларидан маҳрум бўлган ҳаракатлар деб таърифланган ва буни романдаги кўплаб мисоллар, масалан, Тоору ва Мидори ўртасидаги суҳбатлар орқали билишимиз мумкин. Талабалар ҳаракатларини танқид қилиш ёки рамзий маънода Германн Гессенинг «Ғилдираклар остида» китобини мисол келтирувчи бу суҳбатларда мактаб ўқувчиларининг юқори талаб даражасида ривожланишига халақит берадиган консерватив таълим тизимларига қарши исённи кўришимиз мумкин.

    Фото: Google Photos

    Бироқ ёш Тоорунинг ҳаётидаги энг муҳим воқеалар шахсий даражада содир бўлади. Наоконинг руҳий соғлиги аста-секин ёмонлашиши уни қиздан узоқлашишга мажбур қилади ва бу унинг севгиси деб ҳисоблайдиган ҳис-туйғуларининг чалкашлигини келтириб чиқаради. Яъни Тоору аслида уни севмайди, лекин Наоко учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Чунки Наоко ташлаб кетилганлик туйғусини икки бор бошидан ўтказади: аввал опаси, кейин эса умр бўйи энг яхши кўрган инсони Кидзуки. Айнан шунинг учун уларнинг ўртасида ўзаро боғлиқлик яратилади, бу уларга ташқи оламдан келадиган оғриқлардан бутунлай халос бўлиш учун ўзларининг шахсий оламидан паноҳ топишга имкон беради.

    Ватанабе Жон Апдайкнинг «Кентавр» асарини ўқишдан воз кечиши ва унинг ўрнига «Буюк Гэтсби»ни ўқишни хоҳлашини кўрсатиш билан Мураками адабий ва мусиқий маълумотномалар орқали рамзий маъно бера олишда нозик дидлилигини намойиш этади. Апдайкнинг юқоридаги романи – ота ўғлини сўтаклик ва бепарволикдан қутқаришга уриниши, Фицжералд эса ўтмишдаги севги идеализациясини тасвирлайди. Бош қаҳрамон ўқиш учун китоб танлаш эволюцияси ҳам Наокони қайта ҳаётга қайтариш умидига асосланади. Аслида унинг дўсти Нагасава билан ўтказган тунги сафарлари, ягона мақсади номаълум бўлган ҳолда умуман бегона қизлар билан меҳмонхонада тунаши қаҳрамоннинг ҳақиқий ёлғизлигини акс эттиради.

    Шу тарзда япон муаллифи мамлакат ёшлари ҳақидаги жуда интим ва самимий портретни чизади. Ҳали жисмоний ёки психологик жиҳатдан тайёр бўлмаган ҳолда катталарнинг мураккаб дунёсига кириш учун болаликдан воз кечиш, мўрт, материалист ва худбин ёшлар аксарият ҳолларда жонига қасд қилишига олиб келади.

    Бироқ романнинг меланхолик ва депрессив динамикаси Тооруни ўз қобиғидан ташқарига чиқишга мажбур қиладиган Мидори Кобаяши қаҳрамонининг пайдо бўлиши билан ўзгаради.

    Наоконинг жозибаси унинг ташқи қиёфасида эмас, руҳи мўртлигида; Мидорини эса ўқувчи самимийлиги, шўхлиги, бошқаларни ажаблантиришга бўлган туғма қобилияти ва атрофдагиларга нисбатан сахийлиги орқали севиб қолади... Бошиданоқ у Тоору учун ҳам, ўқувчи учун ҳам ажойиб характерга эга бўлиб, бизга энг қизиқарли саҳналарни тақдим этади.

    Тоору ўтмиш ва севган одамлар йўқолиши билан боғлиқ азоблардан қочиб қутулиб бўлмаслигини англаб етади. Ҳаётда ўрганишимиз керак бўлган энг муҳим дарс азоб-уқубатлар билан яшашни ўрганишдир, шунда у бизга тақдим этаётган қувончларни қадрлай оламиз ва ёнимиздаги одамлар қадрига етамиз. Биз йўқотган инсонлар учун энг катта мукофот улар учун яшашдир, шунда уларнинг хотираси йўқ бўлиб кетмайди. Биз ҳали ҳам ҳис қиладиган ва бошқа инсонларга берган севгимиз орқали улар хотирамизда сақланиб қолади.

    Хулоса

    «Норвегия ўрмони» – бу ёлғизлик, меланхолия ва умидга асосланган фожиали севги тарихи орқали Харуки Муракамини ёш японлар авлодининг муаллифи сифатида танитган ақлли ва ўйлашга ундовчи роман. Бошқа ритмга эга китоб, содда бўлишига қарамай, уни диққат билан ўқиб чиқсангиз, сиз йиллар давомида ечим излаган муаммоларингиз моҳиятини англаб етишингиз мумкин.

    Иқтибослар

    Қанча уринма, оғритганда оғрийди;

    Бошқалар билан бир хил китоб ўқисангиз – барчага ўхшаб ўйлай бошлайсиз;

    - Сен нимада кучлисан?

    - Айтарли ҳеч нарсада. Лекин севимли машғулотларим бор...

    - Масалан?

    - Юриш, сузиш, китоб ўқиш.

    - Яъни ёлғизликда қилиш мумкин бўлган ишлар.

    - Ҳа. Эҳтимол шундай. Болалигимдан жамоада ўйнашга қизиқмайман;

    Ичимда хотиранинг орқа ҳовлиси деб аташ мумкин бўлган қоронғу жойим бор. Баъзан ўйлаб қоламан: муҳим хотираларимдан бирортаси майда ахлатга айланиб кетмаганмикин?

    Қизиқарли фактлар

    - Харуки Муракамининг биринчи иш жойи мусиқа дўконида сотувчилик бўлган ва бу тасодиф эмас эди. У чиндан ҳам классика, рок ва жазни яхши кўрарди. У кўплаб романларида ёзувчининг муайян ижодкорлар ва куйларга ҳаволалар берганини кўриш мумкин;

    - Мураками севимли ёзувчиси Френсис Скотт Фицжералднинг машҳур романи – «Буюк Гэтсби»нинг мухлиси эканини бир неча бор таъкидлаган. Шунингдек, унинг энг севимли муаллифлари орасида Раймонд Карвер ва Эрнест Хемингуэй ҳам бор.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    Шайтон билан келишув. Гётенинг «Фауст»и ҳақида

    Жамият инсон эҳтиёжларини қондирмаса, ёввойи қонунлар ишга тушади. Уильям Голдингнинг «Пашшалар ҳукмдори» романи ҳақида

    Кўрлар мамлакатида бир кўзлилар қирол бўлади. Хосе Сарамагонинг «Кўрлик» романи ҳақида

    Бир қотил тарихи. Патрик Зюскинднинг «Парфюмер» романи ҳақида

    «Нега дунёда ўлимимдан кейин ҳеч нарса ўзгармади?» «Бузрукнинг кузи» – диктаторлар тақдири ҳақида роман

    «Дунёни қанчалик кўп кузацам, менга у шунчалик ёқмай кетяпти». «Андиша ва ғурур» романи ҳақида

    Болалик инсоннинг асл ҳолатидир. «Кичкина шаҳзода» қиссаси ҳақида

    «Мен инсонман. Мен севишим керак». «Элжернон учун гуллар» романи ҳақида

    «Бу ҳаётда ё овчисиз, ё ўлжа». «Буюк Гэтсби» романи ҳақида

    Ўсмирликдан ўтиш қийинчиликлари ва Жером Селинжернинг «Жавдарзордаги халоскор» романи ҳақида

    13.01.2020, 09:09   Изоҳ (0)   92309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36

    Равшан Эрматов: “Футболчилар 6 июнь куни тушгача ватанга қайтиши кутилмоқда”

    Спорт | 6 июн, 09:26

    Темур Кападзе: “Худога ва ўзимизга ишониб, олдинга дадил қадам ташладик”

    Спорт | 6 июн, 08:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.