Аввал хабар берилганидек, UzAuto Motors Chevrolet премиум туркумига мансуб янги моделлар: Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox тақдимотини ўтказди.

Фото: «Дарё»

Trailblazer ва Equinox моделлари учун шартномалар тузиш 27 декабрдан UzAuto Motorsнинг барча расмий дилерлик марказларида бошланди. Tahoe ва Traverse учун шартномалар эса ҳозирча фақат «Nurafshon Autocentre» салонида мавжуд.

Сотувларнинг биринчи кунидаёқ янги моделдаги 85 та автомобиль ўз харидорини топди. Ижтимоий тармоқларда мазкур моделларнинг қиммат эканлиги ҳақидаги изоҳларга жавобан «Ўзавтосаноат» уларнинг нархи рақобатбардош эканлигини билдирди.

Жумладан, Tahoe Ўзбекистонда 54 369, Россияда 58 100, АҚШда 53 960, БААда 53 233 доллар туради.

Trailblazer: Ўзбекистонда 27 778, Бразилияда 57 236, Колумбияда 41 640, Таиландда 37 690 доллар;

Traverse: Ўзбекистонда 42 471, БААда 42 310, АҚШда 42 295, Россияда 47 100 доллар;

Equinox: Ўзбекистонда 23 700, Мексикада 24 000, БААда 24 070, АҚШда 24 995, Хитойда 25 000 доллар.