Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Унда 35 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди.
Қайд этилган мурожаатларнинг 5 таси суд масалалари, 6 таси прокуратура ва 4 таси ички ишлар иш юритувига ҳамда 20 таси ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид мурожаатларни ташкил этди.
Мурожаатларнинг 11 таси жойида қаноатлантирилди, биттаси юзасидан тушунтириш берилди.
Шунингдек, Ниғматилла Йўлдошев Шароф Рашидов туманида бўлиб, тумандаги ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар аҳволи, аҳолининг турмуш тарзи билан танишиб чиқди.
Ш.Рашидов тумани «Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашди. Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган К.Одилова ва А.Раупов хонадонларига бориб, уларнинг турмуш тарзи ва оилавий аҳволидан хабар олинди.
Бош прокурорнинг сафари доирасида ушбу маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1 километр масофадаги тупроқ йўлга шағал ётқизилиши, кўча бўйлаб 50 та электр симёғочлари ўрнатилиб, кабеллаштирилиши таъминланди.
Изоҳ (0)