• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар ҳақида

    Ҳар йили 9 декабрь куни Геноцид жинояти қурбонлари хотираси куни сифатида ёдга олинади. Шу муносабат билан «Дарё» колумнисти Ғайрат Йўлдош геноцидлар тарихига тўхталади.

    «Геноцид» сўзи юнонча γένος — «қабила» ва лотинча caedo — «ўлдираман» сўзларининг бирикишидан пайдо бўлган. У жамоавий зўравонлик турини, одамларга миллий, этник ёки ирқий сабаблар ортидан зўравонлик қилиш, уларни қисман ёки тўлалигича йўқ қилиб ташлашни англатади.

    Фото: Google Photos

    1948 йилда БМТ томонидан геноцид халқаро жиноят деб белгилаб қўйилди. Геноцидни уюштирган шахслар жазоланиши белгиланди. Шунингдек, геноцид инсониятга қарши жиноят деб баҳоланадиган бўлди.

    Инсоният тарихида геноцидлар кўп бўлган. Минг афсуски, инсоният юксак тараққий этган ХХ асрда ҳам геноцид жиноятларини содир этиш тўхтамаяпти. Political Instability Task Force ҳисоботига кўра, 1956 йилдан 2016 йилгача дунё бўйлаб 43 та геноцид содир этилган. Бунинг оқибатида 50 миллион одам ҳалок бўлган.

    БМТ ҳисоботига кўра эса, 2008 йилгача 50 миллиондан ошиқ одам қочқин сифатида бошқа юртларга жойлаштирилган.

    «Геноцид» атамасини илк бор польшалик ҳуқуқшунос Рафаэль Лемкин қўллаган. 1933 йилда Мадридда ўтказилган халқаро конференцияда Лемкин феноцидга қарши халқаро қонунлар ишлаб чиқишни таклиф этган.

    1945 йили Нюрнбергда фашист раҳбарлари устидан ўтказилган суд жараёнида бу атама ҳам қўлланди. Аммо бу сўз ҳали расмий мақом олмаган эди. «Геноцид» сўзининг илк расмий қўлланиши 1948 йилдан, БМТда Геноцид жиноятларидан огоҳлантириш ва уни содир этганларни жазолаш ҳақидаги конвенция қабул қилиниши билан бошланди.

    Колумб Американи очиши ва у Европа мамлакатлари уни бўлиб олиши геноцидга йўл очди. Бунинг ортидан Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия, Янги Зеландиядаги тубжой аҳоли қириб юборилди. Бу жараён XIX асргача давом этди.

    Инсоният ХХ асрда янги геноцидлар гувоҳи бўлди. Жаҳон урушларида содир этилган геноцидлар шулар жумласидандир. Биргина СССРнинг ўзида 1917 йилда содир этилган Октябрь тўнтаришидан бошлаб Сталин вафот этгунича турли миллатларга мансуб миллионлаб инсонлар геноцид қилинган. Сталин давридаги аёвсиз қатағонлар, турли миллатлар сургун қилиниши ҳам геноцид эди.

    Ана шундай геноцид ХХ асрда Хитойда ҳам содир этилган. 1960 йил август ойида Халқаро комиссия ҳуқуқшунослари тайёрлаган ҳисоботда Хитой ҳукумати Тибетда диний қарашлар туфайли тибетликларни қириб юборганини маълум қилган эди.

    ХХ асрдаги яна бир геноцидни Камбоджада Пол Пот 1975–1979 йилларда амалга оширган. Ўшанда қисқа муддатда 3 миллиондан ошиқ камбоджалик қирилиб кетган. Шунингдек, 1994 йилда Руандада хуту миллатига мансуб 800 минг аҳоли қириб ташланган.

    1992–1998 йилларда Болқон ярим оролида қуролли можаролар бўлиб турганда серблар кўплаб мусулмонларни оммавий қириб ташлаган. Улар орасида 1995 йилда Сребреница шаҳрида содир этилган қатлиом энг аянчлиси бўлган. Бу ерда серб ҳарбийлари шаҳарнинг мусулмон аҳолисини битта қолдирмай қириб ташлаб, бульдозерлар ёрдамида жасадларни чуқурга суриб тушириб, устидан тупроқ тортган. Қорабоғ можароси давомида арман жангарилари Хўжали шаҳрида озарбайжонларни қириб ташлаган; бу ҳам геноцид ҳисобланади.

    Шунингдек, айримлар ХХ аср бошида Усмонийлар империяси арманиларни геноцид қилган деб ҳисоблайди. Аммо Туркия буни тан олмайди. Аксинча, Кавказда арманилар томонидан мусулмон турклар, озарбайжонлар ва грузинлар қирғин қилинган деб ҳисоблайди.

    Қуйида тарихдаги энг йирик геноцидлар ўнлигини келтирамиз.

    10. «Анфол» дастури, курдлар геноциди

    Курдлар Яқин Шарқда яшайдиган миллат ҳисобланади. Бугун этник курдлар яшаётган ҳудудлар Ироқ, Сурия, Туркия ва Эрон ҳудудида жойлашган.

    «Анфол» қурбонлари.

    «Анфол» қурбонлари.
    Фото: ANF News

    1980-йилларда бўлиб ўтган Ироқ–Эрон уруши пайтида Саддам Ҳусайн раҳбар бўлган БААС партияси «Анфол коди» деб номланган махсус дастур тайёрлаб уни амалга оширган. Бу дастурга кўра, Шимолий Ироқда яшаган этник курдлар билан жанг пайтида курд аҳоли пунктларида кимёвий қурол қўлланилган.

    Ушбу дастурга Саддам Ҳусайннинг акаси Али Ҳасан ал-Мажид бошчилик қилган. Курдларга қарши кимёвий қуроллардан фойдалангани учун унга Али Кимёвий лақаби берилган.  Ўшанда кимёвий қурол қўллаш натижасида 180 минг курд ҳалок бўлган. Яна кўплаб курдлар бедарак йўқолган.

    Орадан йиллар ўтиб, Али Кимёвий АҚШ ҳарбийлари қўлига асирга тушган. Уни ҳарбий жиноятлари учун суд қилиб, жазога тортишган.

    9. Мориори геноциди

    Маорилар Янги Зеландиянинг тубжой аҳолиси ҳисобланади. Улар Янги Зеландияда қарийб минг йилдан бери яшаб келаётган эди.

    Мориорилар.

    Мориорилар.
    Фото: Pinterest

    Бундан 500 йил аввал маориларнинг бир қисми Янги Зеландия ёнидаги қўшни орол – Чатемга кўчиб ўтҳади ва ўзини мориори деб атайди.

    Бу икки оролда яшовчи қардош халқ бир-бири билан жуда дўстона бўлмаса ҳам, ўзаро душманлик қилмай яшаб келади.

    Европалик колонистлар дунёнинг бошқа бурчакларини босиб олиб, ўзаро тақсимлаб бўлганидан кейин навбат Янги Зеландияга келади. Аммо маорилар жуда жасур эди. Бунинг устига, европаликларга ёрдам кучи ва таъминот етказиш масаласи оғир эди. Шу учун европаликлар орол аҳолиси билан жангга киришга ошиқмайди.

    Улар аввалига маорилар билан соҳил бўйларида савдо-сотиқ қилиб, уларга милтиқ отишни ўргатади. Шундан сўнг маорилар европаликлардан милтиқ сотиб ола бошлайди.

    1835 йилда милтиқлар билан қуролланган маорилар Чатем оролига, биродарлари бўлган мориориларга қарши ҳужум бошлайди. Ўзаро уруш бошланади. Ўттиз йил давом этган урушда маорилар мориориларни батамом қириб тугатади.

    Чатем оролида бор-йўғи 200 га яқин мориори одам қолгани. 1933 йилда мориориларнинг охиргиси дунёдан кўз юмди ва шу тариқа бу қавм батамом йўқ бўлиб кетди. Ғолиб маориларнинг ҳам тақдири аянчли кечди. Европалик колонизаторлар уларни енгиб, Янги Зеландияни босиб олди. Бугун бу давлатда ҳозир кам сонли маори яшамоқда.

    8. Руандадаги геноцид

    Руанда халқи бир пайтлар ҳамжиҳатликда яшаган. Бироқ бу юртни европаликлар босиб олиб, мустамлакага айтирганидан сўнг банту қавмига мансуб халқни иккига ажратди. Чорва моллари бор, ўзига тинчроқларини тутси деб номлашди. Аҳолининг камбағал қисмини эса хуту деб аташди. Шу тариқа аҳоли икки табақага бўлинди. Ана шу ҳолатда тутси камбағаллашса хуту қавми сафига ўтар, аксинча, хуту қавмидан кимдир бойиса тутси қавмига ўтар эди. Жамиятда бундай табақаланиш бир қавмни иккига ажратди ва ҳар икки тарафда бир-бирига нафрат уйғота борди. Айниқса камбағал қавм хутулар бироз бой бўлган тутсиларни ёмон кўриб қолди.

    Руанда қочқинлари.

    Руанда қочқинлари.
    Фото: Google Photos

    1990-йиллар бошида нафрат қуролли можарога айланди. Хутулар тутсиларга қарши бош кўтарди ва қўлига қурол олиб, тутсиларни кўрган ерида ўлдира бошлади. Қуролли зўравонликлар натижасида юз минглаб бегуноҳ одамлар ҳалок бўлди. Ёш қизлар, аёллар зўрланди.

    Халқаро ташкилотлар аралашуви билан ушбу қуролли можаро тўхтатилгандан сўнг жами ҳалок бўлганлар сони 500 мингдан 1 миллионгача ҳисобланади.

    7. Ирландиядаги очарчилик

    Жанубий Америкадан Европага картошка олиб келинганидан сўнг Ирландия қитъанинг энг кўп картошка етиштирадиган давлатларидан бири бўлган. Бу мамлакатда етиштириладиган картошканинг ички бозордан ортгани асосан Англияга етказиб берилган.

    Фото: RTE

    1846–1852 йилларда Ирландияда картошка танқислиги оқибатида очарчилик юзага келди. Бунинг оқибатида миллион нафардан ортиқ ирландиялик ҳалок бўлди. Яна миллиондан ортиқ ирландиялик океанортига муҳожирликка кетди.

    Бу ҳодисани тарихчилар англияликлар томонидан ирландияликларга қарши уюштирилган геноцид деб баҳолайди.

    6. Пигмейлар геноциди

    Марказий Африкада бир нечта қабилалардан иборат, умумий номи пигмей бўлган қавм яшаган. Улар бошқалардан бўйининг пастлиги билан фарқланиб турган. Бу қавм одамларининг бўйи 1,5 метрдан ошмаган.

    Фото: Martian Herald

    Конго халқлари ўртасидаги фуқаролар уруши даврида пигмейларнинг кўп қисмини шунчаки қириб юборди. Охир-оқибат пигмейлар БМТга ўзини Конго озодлик ҳаракати жангчиларидан ҳимоя қилишни сўраб мурожаат этди.

    Геноциддан 500 мингга яқин пигмей омон қолган.

    5. Америка тубжой аҳолисининг геноциди

    Христофор Колумб Ҳиндистонга йўл очаман деб Америка қитъасига бориб қолгунича Шимолий ва Жанубий Америкада турли халқлар яшаган. Уларнинг бир қисми цивилизациядан узоқ бўлса, яна бир қисми юксак тараққиётга эришган, давлатчилиги бўлган, шаҳарлар қурган.

    Фото: Google Photos

    Америка кашф этилганидан сўнг европаликлар Янги дунёга оқиб бора ва маҳаллий аҳолини аёвсиз қира бошлади.

    ХХ аср бошларигача Янги дунёда маҳаллий аҳоли жуда кам қолди. Ҳиндуларнинг қанчаси қириб юборилган, ҳисоблаш қийин. Лекин тарихчиларнинг тахминларича, умумий ўлдирилганлар сони бир неча ўн миллион бўлган.

    4. Аборигенлар геноциди

    Аборигенлар дунёдаги энг қадимий халқлардан бири ҳисобланади. Охирги ДНК тестларига кўра, аждодлари осиёлик бўлган аборигенларнинг Австралияга кўчиб ўтганига 50 минг йил бўлган.

    Фото: Wikipedia

    1909 йилдан Австралия ҳукумати аборигенларнинг болаларини ота-оналаридан тортиб олиб, алоҳида лагерларда сақлай бошлади. Бу иш 1970 йилларгача давом этди. Австралия ҳукумати бу ишни «абориген болаларни оғир шароитдан сақлаш» деб хаспўшлаган бўлса ҳам, аслида бу иш уларни таг-туги билан йўқотиш деб ҳисоблайдиганлар ҳам етарли.

    2008 йилда Австралия ҳукумати аборигенлардан фарзандларини тортиб олиб тарбиялагани учун узр сўради.

    3. СССРдаги геноцидлар

    Иккинчи жаҳон уруши айни авжига чиққан 1943 йил кузида Сталиннинг бир нечта миллатни сургун қилиш ҳақидаги қарори чиқади. Аввалига чеченлар, ингушлар, қорачойлар, кейин эса, 1944 йилда қримтатарлар, месхети турклар «ватанга хиёнат»да айбланиб, сургун қилинган. СССРнинг вориси Россия бу сургунларни геноцид деб тан олмайди. Аммо кўплаб нуфузли халқаро ташкилотлар Сталиннинг ишларини геноцид деб атайди.

    Қримтатарлар депортацияни ёдга олмоқда.

    Қримтатарлар депортацияни ёдга олмоқда.
    Фото: Google Photos

    2. Босниядаги геноцид

    90-йилларда СССР ортидан эргашган кўплаб социалистик давлатларда ҳам ҳукумат ўзгарди ва уларнинг аксарияти социалистик тузумдан воз кечди.

    Сребреница қурбонлари.

    Сребреница қурбонлари.
    Фото: «Коммерсантъ»

    Югославия ҳам социалистик лагерга кирувчи давлат эди. Унинг таркибида олтита иттифоқдош республика бор эди. СССР тарқаб, ундаги иттифоқдош республикалар мустақил бўлганидан сўнг Югославия таркибидаги иттифоқдош республикалар ҳам бирин-кетин мустақиллик эълон қила бошлади. Россиядан фарқли равишда, Югославияда ҳукмрон бўлган Сербия иттифоқдош республикаларнинг мустақил бўлиб кетишига кўнмади ва қонли можаро келиб чиқди. Боснияда яшовчи аҳоли орасида ислом динига ва насроний динига бирдай эътиқод қиладиганлар бор эди. Бу минтақада 1992 йилдан 1999 йилгача давом этган можарода энг кўп жабр чекканлар мусулмон аҳоли бўлди. Биргина Сребреницада 30 мингдан ортиқ мусулмон қириб ташланди.

    1. Холокост

    Яҳудий миллати тарихда кўп азобларга йўлиққан. Мисрда, Римда, ўрта асрларда Арагонлик Изабелла даврида қувғинларни бошидан кечирган. Аммо биронтаси бу миллатни геноцид қилиш даражасига бормаган. ХХ асрнинг биринчи ярмида Германияни национал-социалистлар эгаллади. Уларнинг лидери Адольф Гитлер Учинчи рейх ўрнатилганини эълон қилди. 1938 йилдан бошлаб Европадаги давлатларни бирин-кетин босиб ола бошлади. Охирида СССРга ҳужум қилди ва Москва остоналаригача келди.

    Фото: Wikipedia

    Гитлерчилар Европани босиб олар экан, яҳудийларни алоҳида ажратиб олиб, легарларга жойлаштирди. Лагерларда улар устидан тадқиқотлар ўтказди. Газ камераларига қамаб, ўлдиришди; ҳатто терисини шилиб, саноатда ишлатишди, суякларидан ўғит қилишди.

    Умумий ҳисоб-китобларга кўра, ўшанда фашистлар 6–7 миллион яҳудийни ўлдирган. Лагерларда қолганини 1944 йилдан сўнг немислар чекинаётганда озод қилишган.

    11.12.2019, 08:59   Изоҳ (0)   93310
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45

    Дунёнинг энг бой 5 спортчиси: Роналдо, Месси ва бошқалар миллиардларини нимага сарфлайди?

    Лайфстайл | 8 май, 20:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.