Диснейленд кўнгилочар боғлар рейтингида узоқ йиллардан бери биринчиликни ҳеч кимга бермай келаётганди, бироқ бу йил бу борада етакчилик бошқа паркга ўтадиганга ўхшайди. 2019 йилда энг яхши мавзули кўнгилочар боғ номинациясида ғолиблик Абу Дабидаги Ferrari World’га насиб этди.
Formula-1 услубидаги ушбу оламшумул комплекс экстремал спортни ёқтирувчи ҳар қандай одамни эсанкиратиб қўяди. Ушбу мақолани ўқиб, паркка ташриф буюрувчилар қандай аттракционларда ҳордиқ чиқариши мумкинлигини билиб олиш мумкин.
Диснейлендга борган одам ўзини ер юзидаги бахт манзилига тушиб қолгандек сезади, лекин 2019 йилда ушбу манзилга айланиш бошқа паркка насиб қилди. Бу Ferrari World боғи.
Ferrari World — Ferrari брендининг биринчи автомобиль парки ҳисобланади, у ерда дунёдаги энг тезкор Америка аттракциони ишлаб туради.
Formula Rossa аттракциони гравитацияда 4,8 сонияда соатига 241 километр тезлик билан ҳаракатланади. Унда учиш шу даражада экстремалки, одамлар кўзларига кўзойнак тақиб олишга мажбур. Паркда ушбу қурилмадан бошқа қизиқарли мавзули аттракционлар ҳам мавжуд.
Болалар паркдаги майдончаларда ўйнаб мириқиб дам олиши, каттароқ ёшдаги ўсмирлар эса 9D кинотеатрлардаги автомобилларга миниб виртуал оламда сайр қилиши мумкин. Катталар ҳақиқий Ferrari’да сайр қилиб, тезлик иштиёқидан баҳраманд бўлади. Автомобиль ихлосмандлари F1 пойга машиналари ғилдирагини тезкорлик билан алмаштириши ҳам мумкин.
Чипта нархи катталар учун 295 дирҳамдан (қарийб 82 АҚШ доллари) бошланади, болалар чиптасининг бошланғич нархи эса 230 дирҳамни (63 доллар) ташкил этади.
2019 йилда энг яхши кўнгилочар боғ номинациясига бир нечта Disney парклари, жумладан, Париж ва Шанҳайдаги боғлар, шунингдек, Флоридадаги Уолт Дисней кўнгилочиш маркази номзодлари қўйилди. Танловда Даниядаги Леголенд, Сингапурдаги Universal Studios ва Абу Дабидаги Warner Bros World парклари ҳам ғолиблик учун курашди.
Энг етакчи мавзули боғ махсус номинациясида Париждаги Диснейленд фаворит деб эътироф қилинаётганди, лекин якунда Ferrari World барчадан ўзиб кетди.
Ferrari World’даги манзара ва муҳит болаларга ҳам, катталарга ҳам бирдек ёқади. Тезлик ҳамда бошни айлантириб юборадиган аттраксионлар инсонга бутун умр ёдда қоладиган таассуротларни беради.
Изоҳ (0)