Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 16-турида 6 декабрь, жума куни Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби «Вильярреал» меҳмони бўлди.
Ўйин давомида иккала жамоа дарвозаси томон гол урилмади ва ҳисоб 0:0 кўринишида якунланди.
Маълумот учун, «матрасчилар» 26 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. «Вильярреал» эса 19 очко билан 12-ўринни банд қилиб турибди.
Ла Лига
16-тур баҳси
6 декабрь, жума
«Вильярреал»—«Атлетико» 0:0
«Вильярреал»: Асенхо, Пау Торрес, Кинтилья, Марио Гаспар, Альбиоль, Чуквуэзе (Онтиверос, 89), Мойсес Гомес (Токо-Экамби, 68), Тригерос, Иборра (Морланес, 73), Замбо-Ангисса, Жерар Морено«Атлетико»: Облак, Лоди, Эрмосо, Арьяс (Триппьер, 80), Фелипе, Сауль, Коке, Томас (Витоло, 59), Эррера (Льоренте, 84), Жоау Феликс, Мората
Огоҳлантиришлар: Мората (15), Замбо-Ангисса (38), Тригерос (74)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)