Қашқадарё вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳайдовчиларни 8 декабрь давлат Конституцияси қабул қилинган кун муносабати табриклаб, китоб совға қилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Қашқадарё ИИБ ЙҲХ бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев маълум қилди.
Маълум бўлишича, йўл инспекторлари бугун, 6 декабрь куни вилоят миқёсида «рейд» тадбирлари ташкил этиб, ҳайдовчиларни байрам билан қутлаган.
«8 декабрь давлат Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ходимларимиз ҳайдовчиларга яхши кайфият улашишни мақсад қилди ва ҳайдовчиларни бирин-кетин тўхтатиб, давлат Конституциясини совға қилмоқда ҳамда юртимизда қонун устуворлигини таъминлашда фуқаро сифатидаги иштироки ниҳоятда муҳимлиги айтилиб, ҳамкорликка чорланди», — дейди Жавлон Бахтиев.
Қайд этилишича, инспекторлар Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби ҳамда Қарши давлат университетида ҳам бўлиб, ёшлар билан Конституция ҳақида суҳбатлашган.
Айтилишича, вилоятда ушбу тадбир байрамга қадар давом этади. Бу каби тадбирлар барча вилоятларда ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)