Андижон вилоятида 2019 йил бошидан буён 1205 нафар шахсга Ўзбекистон фуқаролиги паспортлари топширилди. Бу ҳақда Андижон вилоят ИИБ «Дарё»га маълум қилди.
Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида ОАВ вакиллари учун ўтказилган брифингда шу мавзуда сўз борди. Вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмилаштириш бошқармаси бошлиғи, подполковник М.Раҳимов тадбир қатнашчиларига бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Тадбир якунида вилоятда истиқомат қилиб келаётган 15 нафар фуқаролиги йўқ шахсга Ўзбекистон фуқаролиги паспорти топширилди.
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон Президентининг 53 та фармон билан 9443 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигини олди. Уларнинг 1916 нафарини Андижон вилоятида яшовчилар ташкил қилади.
Изоҳ (0)