Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева «Алда» деб номланган қўшиғига ишланган клипни тақдим этди.

Фото: Instagram/@rayhonganieva

Янги клип трек йўналишида суратга олинган. Унда хонанда бир-бирини такрорламайдиган олтита образда намоён бўлади. Клипда асосий урғу рақсларга берилади, Райҳоннинг ўзи ҳам раққосалар билан биргаликда рақсга тушган.

Клип режиссёр Дилмурод Турдибоев томонидан суратга олинган.