Табиат чексиз кучга эга ва у ҳар доим ҳам буни намоён этмайди. Баъзан бундай кучлар даҳшатли ҳалокатга ёки инсонлар ўлимига олиб келиши мумкин.
Asperatus номи билан маълум бўлган бундай булутлар алоҳида тур сифатида қўрқинчли турдаги булутларнинг ноёб тури ҳисобланади.
Олимларнинг аниқлашича, asperatus булутлари XXI аср бошларидагина тез-тез пайдо бўла бошлаган. Даҳшатли кўринишига қарамай, бундай булутлар undulatus номли энг яқин бўлган турдаги булутлардан фарқли ўлароқ, момақалдироқ ва бўрон билан бирга келмайди.
Сўзма-сўз таржима қилинганда undulatus asperatus қўпол ёки бўртма тоғлар деган маънони англатади. Бундай булутлар, айниқса, АҚШда кенг тарқалган бўлиб, кўпинча куннинг эрталаб ва тушдан кейинги вақтларида пайдо бўлади.
2009 йилдан бери Британия Қироллик метеорология жамияти asperatus булутлари қандай пайдо бўлишини ва undulatus булутларидан қандай фарқ қилишини ўрганиш учун илмий тадқиқот олиб бормоқда.
Изоҳ (0)