Нью-Йорк штати олий суди АҚШ президенти Дональд Трампга ўзининг хайрия фондидан сайловолди кампанияси давомида фойдалангани учун товон пули сифатида нотижорат ташкилотларига 2 миллион доллар тўлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

2018 йил июнида берилган даъво аризасида Трамп ва унинг уч нафар фарзанди — Дональд, Иванка ва Эрик солиқлардан озод қилинган Donald J.Trump Foundation мақомини суистеъмол қилиб, федерал қонунлар ва штатнинг сайлов кампанияларини молиялаштириш тўғрисидаги қонунини бузганликлари қайд этилган.

Нью-Йорк штати бош прокурори офиси фонддан 2,8 миллион доллар талаб қилганди.

Трампга нисбатан қўлланган 2 миллион доллар жарима 8 та нотижорат ташкилоти ўртасида тенг тақсимланиши билдирилмоқда.