Жаҳонга машҳур француз актёри Жерар Депардье Тошкентга келди. У Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильмда суратга тушади. Бу ҳақда «Sevimli» телеканалининг «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.

Фото: Reuters

6 ноябрь куни Тошкентдаги ислом цвилизацияси марказида Жерар Депардье билан учрашув бўлиб ўтди. Марказ директори Шоазим Миноваров актёрга ислом цивилизацияси марказининг қурилиши жараёни ва ундан ўрин оладиган қадимий қўлёзмалар ҳақида сўзлаб берди.

Жерар Депардье икки кун давомида Ўзбекистонда меҳмон бўлади.

Маълумот учун, бу Жерар Депардьенинг Ўзбекистонга биринчи ташрифи эмас. Актёр 2012 йилда Ўзбекистоннинг Биринчи Президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг лойиҳаларида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган ҳамда Каримова билан дуэт ижро этган эди.