Футбол бўйича Франция чемпионатининг 12-тури доирасида 1 ноябрь, жума куни Томас Тухель қўл остидаги ПСЖ клуби сафарда «Дижон»га қарши майдонга тушди.
Учрашув давомида Париж клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе (19) томонидан урилган голга мезбонлар Мунир Шуйар (45) ҳамда Жондер Кадис (47)нинг голлари билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа парижликлар меҳмонда кечган баҳсда «Дижон»га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди ва очко йўқотди.
Маълумот учун, ПСЖ 27 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида яққол пешқадамлик қилмоқда. «Дижон» эса 12 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.
Лига 1
12-тур баҳси
1 ноябрь, жума
«Дижон»—ПСЖ 2:1
Голлар: 0:1 – 19 Мбаппе, 1:1 – 45 Шуйар, 2:1 – 47 Кадис.«Дижон»: Гомис, Кулибали (Амальфитано, 29), Шафик (Мендиль, 33), Манга, Лотоа, Балде (Мавидиди, 54), Ндонг, Шуйар, Музинга, Тавареш, Кадис
ПСЖ: Навас, Бернат (Курзава, 64), Кимпембе, Дагба, Маркиньос, Паредес (Кавани, 72), Гуйе, Ди Мария, Диалло (Дракслер, 81), Мбаппе, Икарди
Огоҳлантиришлар: Ндонг (12), Кадис (14), Кимпембе (15), Мендиль (58), Дракслер (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)